1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

ҚУРЪОННИ ТАДАББУР ВА ХУШУЪ ИЛА ТИНГЛАМОҚ ЛОЗИМ

05:00 / 19.01.2017 5963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз», деган.
Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар.Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.Ҳар бир мўмин-мусулмон Қуръони Карим тиловатин қулоғига тушиши билан Аллоҳ таолонинг ушбу оятдаги амрини эсга олиб дарҳол уни тинглаши ва жим туриши вожибдир.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Менга қироат қилиб бер», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга нозил бўлган нарсани сизга қироат қилиб бераманми?!» дедим.
«Мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни хоҳлайман», дедилар.
Бас, мен Нисони қироат қилдим. Қачонки «Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этиб келтирган чоғимизда ҳол қандоқ бўлур?!»га етганимда: «Кифоя (ёки тўхта)», дедилар.
У зотнинг икки кўзлари ёш тўкаётганини кўрдим
». Икки шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига нозил бўлган Қуръони Каримни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга ўқитиб эшитганларидан кейин ҳар қандай одам Қуръони Карим тиловатини эшитиши зарурлиги келиб чиқади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни тадаббур ва хушуъ билан эштиганларидан икки кўзларидан ёшлари тўкилиб турган. Бас, шундоқ экан у от алайҳиссаломнинг умматлари ҳам шунга ўхшаш ҳолда бўлмоғи керак.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга: «Аллоҳ таоло сенга «Лам якуниллазийна кафаруу»ни қироат қилиб беришимни амр қилди», дедилар.
«Мени сизга номимни айтдими?!» деди.
«Ҳа», дедилар.
У йиғлаб юборди
». Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу икки ҳадиси шарифдан Қуръони Каримни тинглаб туриш мустаҳаб амал экани чиқади. Қуръони Карим тиловатини тингловчи жим туриб хушуъ ва тадаббур билан тинглаши керак. Ибрат ва ваъзу наҳсиҳат олиши керак.

ҚУРЪОН ҚИРОАТИГА САКИЙНА НОЗИЛ БЎЛАДИ

Ал-Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Уни булут ўраб олди ва айланиб яқинлаша бошлади. Оти ундан чўчиб қочди. Эрталаб бориб бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди.
Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир
», дедилар. Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятнинг тафсилоти бошқа бир ҳадиси шарифда келади.
Имом Бухорий ривоят қиладилар: «Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу кечаси Бақара сурасини ўқиётган эди. Яқинида оти боғлиқ турар эди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳъё яқинида ухлаб ётарди. От босиб олмасин, деб бориб уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди. Тонг отгандан сўнг ҳодисани Пайғамбар алайҳиссаломга сўзлаб берди.
У зот алайҳиссалом: «Ўқи, эй Ибн Ҳузайр», дедилар.
У бўлса: «Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳъёни босиб олмасин, деб қўрқдим, уни яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. Уларни кўрмай деб чиқиб кетдим», деди.
Пайғамбар алайҳиссалом: «У нималигини биласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди.
У зоти бобаракот алайҳиссалом: «Улар сенинг овозингга келган фаришталар, агар тонг отгунча ўқийверганингда, одамлар уларга назар солса бўларди. Улар беркинмасдилар», дедилар».
Бундан Қуръони Каримнинг қироати бўлаётган жойга фаришталар булут шаклида сакийна бўлиб тушар экан. Қуръони Каримни тиловат қилаётган, Қуръони Каримни тинглаётган кишилар доимо ўзларининг бошлари устидан сакийна-фаришталар нозил бўлиб туришини унутмасликлари керак. Улардан ўша улуғ мақомга муносиб бўлмоқлик матлубдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангизrdquo Бақара сураси, 183оят.Рамазон рўзасини давоми...

3242 05:00 / 23.01.2017
1. Икки мазҳаб эгалари ҳам ndash салаф ҳам, халаф ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони шубҳадан, таътил ndash сифатларни инкор қилишдан, муташобиҳнинг У Зотга тўғри давоми...

3557 14:02 / 15.09.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон давоми...

5241 21:03 / 25.03.2017
129. Агар, роса ҳаракат қилсангиз ҳам, хотинлар ўртасида адолатли бўла олмассизлар. Бир йўла мойил бўлиб кетиб, баъзисини муаллақга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ ва давоми...

9471 05:00 / 19.01.2017
Аудиолар

120056 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41727 14:35 / 11.08.2021