1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Бақара, 114

05:00 / 19.01.2017 4482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла! У зот: «Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман» деди. У: «Зурриётимдан ҳамми?» деди. У зот: «Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмаслар», деди.

Аллоҳ таолонинг Иброҳим алайҳиссаломни синаган «калималар» ҳақида тафсирчиларимиз турлича фикрлар билдирганлар. Хулоса шуки, бу калималар буйруқ ва қайтариқлар мажмуасидир. Яъни, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бир қанча ишларга амрлар қилди ва бир қанчаларидан қайтарди. Иброҳим алайҳиссалом вафодор банда сифатида у калималарни кам-кўстсиз адо этдилар. Мукофот тариқасида Аллоҳ таоло у кишига:
«Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман», деди. «Имом» сўзи пешво, олдиндаги, бошловчи шахс маъноларини билдиради. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни одамларга пешво, бошлиқ, раҳнамо қилмоқчи эканини билдирди. Шу пайтда Иброҳим аллайҳиссаломнинг инсонлик табиатлари ўзини кўрсатди: оддий бир инсон сифатида болалари, набиралари, зурриётларини ўйладиларда:
«Зурриётимдан ҳамми?», дедилар. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу саволга бевосита жавоб бермади, балки умумий қоидани айтди:
«Золимлар аҳдимга ҳеч қачон эриша олмайдилар», деди».
«Золимлар» кимлар?
Зулм, золимлик турлича бўлади. Куфр, ширк ва гуноҳ ишлар қилиш билан, диний кўрсатмалардан чиқиш билан ўзига ўзи зулм қилиш ҳам золимлик, ўзга кишиларга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиб зулм қилиш ҳам золимликдир.
Жумладаги «аҳд» сўзи имомликка ваъда маъносида келяпти. Имомлик эса, намоздаги имомликдан тортиб, то Ислом юрти раҳбарлигигача бўлган масъулиятли ишдир. Шундан келиб чиқилса, дин нуқтаи назаридан, золимлар мусулмонларга пешволикка лойиқ эмаслар. Бу ишда наслу насаб, молу дунё ёки бошқа дунёвий сабаблар эътиборга олинмайди. Ислом ўлчовига кўра, яъни, илоҳий ўлчов бўйича, фақат иймон, тақво, амали солиҳларгина эътиборлидир. Иброҳим алайҳиссаломдек улуғ Пайғамбарнинг зурриётларига ҳам насл-насаблари фойда бермас экан, бошқаларга йўл бўлсин.
Иброҳим алайҳиссаломга ва у кишининг солиҳ амалли зурриётларига имомлик ваъда қилинган оятдан кейин, имомликнинг кўринишларидан бири ҳақида–Байтуллоҳ ва унга тегишли ишлар тўғрисидаги оятлар келади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръонга моҳир бўлган киши .ҳурматланган ва ўта яхши элчифаришталар, давоми...

975 19:00 / 15.12.2025
Аллоҳ таоло Ўз хитобини тўғридантўғри Расулига қаратмади, балки ояти каримада улар қилмаган иш фидядан кўра улуғроқ иш экани, набийлардан бири бўлган Муҳаммад давоми...

7809 13:00 / 24.12.2018
Араблар ўз асарларини имкон қадар қисқа, ҳатто бир сўз билан номлаган бўлсалар, Аллоҳ таоло бунга хилоф ўлароқ, Ўзининг ваҳий тўплами учун турли исмларни ихтиёр давоми...

10716 12:01 / 09.11.2018
Динимиз Ислом инсонийлик динидир, одобахлоқ динидир, яхшилик ва эзгулик динидир. Исломга кўра, инсон ўлиши билан унут бўлмайди ва шу боис, унинг тириклар зиммасида давоми...

39670 12:01 / 17.04.2023