1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Кўз тегиши ҳақида

12:05 / 21.12.2017 5819 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Халқимиз орасида кенг тарқалган кўз тегмасин ёки кўз тегибди деган иборани кўпчилик ишлатади. Буни тўғри эмас десам ишонишмайди ва кузларига ёмон кўриниб қоламан. Саволим шуки шу нарсани кўриб индамай нотўғри қилишаётганини айтмасам менга гуноҳ бўладими? Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин.

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Кўз тегиши бор. Ҳадисларда келган. 

Ва албатта, кофирлар Зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлурлар ва: «Албатта, у мажнундир», – дерлар. 

«Эй Пайғамбар! Кофирлар Қуръонни тинглаётиб, сени ўз назарлари билан йиқитиб юборишни хоҳлайдилар. Шу билан бирга, сени «мажнун» ҳам дейдилар. 

«Кўз билан тойдириш»нинг икки хил маъноси бор. 

Биттаси – адоват ва душманлик назари билан ҳақ йўлдан тойдириш, адаштириш. Кофирлар Набий алайҳиссаломга маънавий зарар етказишни хоҳлаганлар. 

Иккинчиси – кўз теккизиш билан Набий алайҳиссаломга жисмоний зарар етказиш, у кишини йиқитиш, ҳалок қилиш маъноси. 

Бу оятнинг нозил бўлиш сабаблари ҳақидаги ривоятларда айтилишича, мушриклар Қурайш қабиласидан кўзи бор бир кишини олиб келиб, Набий алайҳиссаломга ёмон кўз билан қаратиб, зарар етказмоқчи бўлганлар. 

Шундай кўзли одамлар Бану Асад қабиласида бўлар экан. 

Агар улардан бирортаси семиз туяни кўрганда ёмон кўз билан қараб қўйиб, «Ҳой қиз, идишни олиб бориб, манавининг гўштидан олиб кел», – деса, туя тезда касал бўлиб, йиқилар, эгаси уни сўйиб юборишга мажбур бўлар экан. 

Набий алайҳиссалом ўз ҳадиси шарифларида: «Кўз ҳақдир, у туяни қозонга, одамни қабрга киритади», – деганлар. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Масжид дарвозаси устида иккита фаришта келган одамларни рўйхатга олишар экан. Домла маърузани бошлаши билан ёзишни тухтатиб домлани ёнига давоми...

4931 10:32 / 04.07.2018
СаволРамазон ойининг савоби жуда хам чексизлигидан уйда куръонни хатм килган афзалми ёки таровехга чикган афзалми устоз савобни купрок олиш истаги булганлиги давоми...

4129 09:05 / 29.05.2018
Ассалому алайкум Устозлар мен ойна сотаман, ойнанинг 1квадиратини 25 минг сўмдан берса техника ҳаражат чиқади ва 28 минг 500 сўмдан келиб тушса мен 1квадратини 48 минг давоми...

3626 21:41 / 12.06.2020
Ассалому алайкум Дунё қийинчилигига чидолмаябман. Охиратда Аллоҳга нима деб жавоб беришдан қўрқяпман. Илтимос, менга руҳий ва илмий тарафлама ёрдам беринглар. давоми...

2985 12:36 / 15.06.2019