1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Ибн Хаттоб менга қара...

16:50 / 08.12.2017 2468 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Уйайна ибн Ҳисн жияни Ҳурр ибн Қайсникига меҳмон бўлиб тушди. Жияни Ҳурр ибн Қайс Умар розияллоҳу анҳунинг яқин аъёнларидан бири эди. Умар розияллоҳу анҳунинг ҳамсуҳбат ва маслаҳатчилари хоҳ ўрта ёш, хоҳ йигит бўлишсин, қорилардан эди. Уйайна жиянига: «Эй акамнинг ўғли, бу амирнинг ҳузурида сенинг ҳурматинг бор. Менга унинг олдига киришга изн олиб бер», деганида, у изн сўради. Умар розияллоҳу анҳу унинг киришига рухсат бердилар. Уйайна ибн Ҳисн у зот ҳузурларига кириб: «Эй Ибн Хаттоб менга қара, Аллоҳга қасамки, бизга кўп нарса бермайсан. Одиллик билан ҳукм қилмайсан», деганида, Умар розияллоҳу анҳу ғазабланиб, ҳатто уни урмоқчи бўлдилар. Шунда Ҳурр: «Эй мўминлар амири, албатта Аллоҳ таоло пайғамбарига: «Авфни олинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг», деган. Бу киши ўша жоҳиллардандир», деди. Аллоҳга қасамки, Ҳурр бу оятни ўқиганида, Умар бундан ўтиб кетмадилар. Чунки Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг китобида келган нарсада тўхтардилар (яъни, унга амал қилардилар).

 Имом Бухорий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
5 . ,. .56. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки неъмат борки, одамларнинг кўплари уларни бой бериб давоми...

2520 08:11 / 15.08.2019
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта давоми...

2449 20:00 / 28.11.2017
. ,. . 80. Абу Қатода Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракъат давоми...

1390 09:32 / 21.10.2019
Абу Мусо алАшъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон Аллоҳ таоло бир умматга раҳмати бўлишини хоҳласа, пешвоз чиқиш учун давоми...

2579 09:05 / 13.06.2018