1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фолбин рост гапирса, унинг гапига ишониш керакми?

17:05 / 05.12.2017 8348 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалом алайкум. Сизга берадиган саволим куйидагича. Авваллари ҳам бу сайтда маслахат сўраб ёзган эдик. Эрим томонидан гуноҳ иш ўтганлиги сабабли масжидга бориб қилинган гуноҳ учун тавба қилган эдик. Аммо менинг кечиришим кийин бўлди, ажрашмокчи ҳам бўлдим. Масжиддаги домла менга 1 ой давомида хар куни 100 мартадан ихлос суръасини ўқишимни ва ажрашиш кароримдан кайтишимни буюрган эдилар. Лекин айтдилар, агар ихлос суръасини айтилган муддат ичида ўқимасам жазоси оиламга ёки ўзимга таъсир қилиши мумкин деб. Бошида ушбу дуоларни ўқиб юриб хақиқатдан да енгил топдим. Лекин айтилган ишни охиригача қилмадим. Аллоҳга шукур ҳозир яшашимиз яхши. Аммо 1 ойча бўлди кичик фарзандимнинг чап кузида «кетиб қолиш» кузатила бошланди. Жуда ҳам йиглоқи, 1, 5 ёш бўлса да бирорта сўзни гапиролмайдиган, бир нарсалардан қўрқадиган бўлиб қолди. Духтирга курсатдик, у бизга дориларни буюрди. Аммо уларнинг натижаси хали билинмади. Бугун еса бир ёмон иш қилиб куйдим. Бир кушним менга бир фолбин борлигини, телефондан ҳам фол оча билишини айтди. Кизимнинг соглиги ҳақида суряман деб унга қунгироқ қилдим. Фолбин аёл узимдан бошқа хеч ким билмайдиган нарсаларни, хаттоки буйнимдаги такинчогим, танамнинг огриётган ерлари ҳақида ҳам менга айтди. Кизимнинг кузи ҳақида ҳам айтди, . Бунинг сабабини еса бизнинг масжидга бориб, қилишимиз лозим бўлган ишни охиригача етказмаганлигимиз сабабли деди (вахоланки мен бу хакда умуман хеч қаерда гапирмаган эдим) ва 1 ой давомида 3 марта масжидга бориб домлага дам солдиришимизни айтди. Илтимос, ушбу хакда сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим. Фолбиннинг гапига ишониш керакми? Умуман унинг айтган гаплари тўғрими?

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

 — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фолбинлар рост гапирсалар ҳам
ёлғончи эканларини таъкидлаганлар. Сиз унинг гапини тасдиқламанг. Катта гуноҳ
бўлади. Шифони Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўранг.   

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сотувчи бир кишининг дўконида ишлайди, нархларни дўкон эгаси белгилаб беради. Лекин сотувчи харидорларга маҳсулотни белгилангандан кўра қимматроқ сотса, ва давоми...

2755 20:46 / 27.04.2016
СаволБир одамдан қарзим бор. Лекин қанча қарзим борлигини аниқ билмайман. У ҳам билмаслиги аниқ. Сендан қарзим бор десам ҳайрон бўлса керак. Ундан қанчадур қарз давоми...

3763 09:05 / 29.09.2017
Номаҳрам инсонни севиш мумкинмиБу ерда севиш нимадан иборат эканлигини аниқлаш керак. Агар севги яхши кўриш маъносида илми, маърифати учун, тақвоси учун, бошқаси давоми...

7994 15:36 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим билан шерикликда қўй боқиб кўпайтирмоқчи эдик. Бошида мен 4 та қўзи сотиб олиб бераман, у эса уларни бир йил давоми...

4972 06:10 / 27.09.2018