1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тошу дарахтнинг салом бериши

19:10 / 07.12.2017 3982 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2723. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, мен Маккада бир тошни билурман. У менга (пайғамбар этиб) юборилишимдан олдин салом берар эди. Албатта, уни ҳозир ҳам танийман», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. 

Термизийнинг лафзида:

«Маккада бир тош бор. У менга (пайғамбар этиб) юборилган кечаларимда салом берар эди. Албатта, уни ҳозир ҳам танийман», дедилар» дейилган.

2724. «Али розияллоҳу анҳу:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккада эдим. Унинг баъзи четларига чиқдик. У зотга дуч келган тоғ ҳам, дарахт ҳам, албатта, «Ассалому алайка, йаа Расулаллоҳ» дер эди», деди».

Термизий ривоят қилган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ никоҳ хусусидаги суҳбатларида ушбу гапни кўп айтардилар .Бугунги ҳаётимизга назар солсак, давоми...

2319 16:30 / 25.10.2021
2687. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар,. Икки шайх ва Термизий ривоят давоми...

4082 19:16 / 01.12.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизмиДарҳақиқат, саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2523 18:05 / 31.10.2019
128Энди кўнгил берганида, қолдиларку ўксиб яна,Ўйлайдилар бу дунёда, қолдиммикан ёлғиз яна,Йўқ Аслида Парвардигор, сабр дарсин ўтар яна,Суянчиқлар барисини, саккиз давоми...

3969 10:00 / 29.11.2017
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021