1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Мусулмонларга инжил керакми?

15:56 / 01.12.2016 8571 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги пайтга келиб дунёда мафкуравий кураш ғоят кескин бир паллага кирди. Ғарб олами Ислом динининг музаффарона юришини тўхтатиб қолиш учун бор имконият ва воситаларини ишга соляпти. Айниқса, миссионерларнинг мусулмон ўлкаларга “ғаразли сафарлари” мунтазам тус олди. Улар онги ҳали шаклланмаган ёки етарли билимга эга бўлмаган мусулмонлар ўртасида насронийлик ғояларини тарғиб қилиш, шу йўл билан улар бирлиги ва тотувлигига раҳна солиш учун тинимсиз тарғибот-ташвиқот олиб боришяпти. Бунинг меваси ўлароқ, айрим мусулмонлар ўртасида насронийлик динига ва Инжилга қизиқиш пайдо бўлгани сир эмас. Иш шунга бориб етдики, улар “Яҳудий ва насронийлар ҳам бир Аллоҳга ибодат қилишади, мусулмонлар  уларнинг пайғамбарлари Мусо ва Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг пайғамбарлари деб ишонишади. Шундай бўлгач, учала илоҳий дин ўртасидаги ихтилофларга чек қўйиш учун уларни бирлаштириб, ягона бир динга эътиқод қилса бўлмайдими?» деб савол беришгача боришяпти. Булар хато ва ботил фикрлардир, мусулмонларда динларига шубҳа уйғотиш, уларни чалғитиш мақсадида тўқилган сафсаталардир. Фикримизни далиллаш мақсадида жанубий африқолик дин тарғиботчиси шайх Аҳмад Дийдоднинг “Тошни ким суриб қўйган эди?” китобидан бир парчани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

«Биз, мусулмонларга Аллоҳдан келган Ҳақни таниб олиш учун Инжил керакми?» деган савол туғилади. Мен бунга маъноли қилиб “ЙЎҚ!” дейман. Мусулмонларнинг ақидаси ғоятда аниқ:

1)  Гуноҳ мерос бўлиб ўтиши мумкин эмас.

2)  «Учлик» («Ота, Ўғил ва Муқаддас руҳ») — бу уйдирма.

3)  Ийсо алайҳиссалом Худо эмаслар.

4)  Аллоҳнинг ўғил ва қизлари йўқ.

5) Ийсо алайҳиссалом ҳеч ким томонидан ўлдирилмаганлар ҳам, хочга михланмаганлар ҳам.

Бу ақидалар Қуръони каримдаги кўплаб ояти карималарда очиқ-ойдин баён қилинган. Унда нима учун мусулмонлар ўзларининг ҳақликларига насронийларнинг Инжилини далил қилиб келтиришлари керак? Чунки болалигидан ғояларни исбот талаб қилмай қабул қилишга ўргатилган кишиларга кўп дуч келамиз. Бугунги кунда насронийлар Ҳақни қидириб юрибдилар. Улар бугун бир неча аср аввал сўрашга журъат қила олмаган саволларини бермоқдалар.

Бу саволлар қуйидагилардир:

1)  Ийсо алайҳиссалом Худомилар?

2)  Ионанинг мўъжизаси нима эди?

3)  Инжил Парвардигорнинг Каломими?

4)  Тошни ким суриб қўйган эди?

5)  Ийсо алайҳиссалом ёлғончи эдиларми?

Насроний биродарларимизга айтаман: аҳли китобга қаранг, Қуръони каримда улар қандай ҳурмат билан тилга олинган? Уларнинг тафаккурини икки минг йилдан буён чирмаб ётган занжирлардан қутулишга ёрдам бериш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Буни бизга Қуръони карим ўргатади: “(Эй уммати Муҳаммад,) сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сизлар яхши амалга буюрасиз. Исён – гуноҳдан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам иймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан (Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканлигига иймон келтирган) мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Биз бу ва бошқа китобчаларимизда насронийларнинг ақидаларига раддия билдириш учун уларнинг энг нуфузли деб биладиган китоблари – Инжилдан ва унинг ўз мантиқидан фойдаландик. Аллоҳ таоло Зулжалоли вал-икром ўз махлуқотларини ҳидоят қилиш учун шу усулни қўллайди.

Қуръони карим мусулмонларга яҳудий ва насронийларнинг «НАЖОТ ТОПИШГА» фақатгина ўзларининг ҳақлари бор, деган ақидаларини исботлаш учун далил келтиришни сўрашга буюради: (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) айтинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатларингизни келтирингиз!» (Бақара сураси, 111-оят).

Насронийлар Инжилни мингдан ортиқ тилга таржима қилиб бўлдилар, уни дунёнинг барча чеккаларига тарқатмоқдалар, дунё халқларини қўрқитиб, уларни «БЕГУНОҲ ҚОН»га, Ийсо алайҳиссалом инсониятнинг гуноҳлари учун ҳалок бўлганига ва у зотнинг ягона халоскор, нажоткор эканига иймон келтиришга ундамоқдалар. Бироқ, буларнинг барчаси насронийларнинг ўз Муқаддас Китобларидаги очиқ-ойдин шаҳодатларга тескаридир. Биз уларни (насронийларни) бу саробдан халос қилишга бурчлимиз ва уларнинг бундай ақидаларини инкор қилиш учун уларнинг ўз қарашлари, ўз мантиқларидан фойдаланишдан яхши усул йўқдир.

Русчадан Озод Мунаввар таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу мавзу қазои қадар ва банданинг амали мавзуига узвий боғлиқдир. Қадария ва мўътазилаларга ўхшаб банда ўз амалини ўзи халқ қилади, Аллоҳ таолонинг бу ишга дахли давоми...

7059 23:19 / 02.12.2016
Вафот этган одамнинг қабрда фаришталар томонидан сўроққа тутилишига жазм ила эътиқод қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп. давоми...

5753 19:00 / 23.01.2023
Бу улуғ имомнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абу Ҳомид Ғаззолий. У киши Тус вилоятининг ҳозирги Машҳад Тобарон номли шаҳарида ҳижрий давоми...

5766 16:00 / 20.08.2019
Юқоридаги сатрларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб, у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир, давоми...

5862 21:28 / 17.06.2019