1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қўрқинч ва уйқусизликни ман қилувчи дуо

12:07 / 31.10.2017 8900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ y أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: إِذَا فَزِعَ أَحَدُكُمْ فِي النَّوْمِ فَلْيَقُلْ: أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ غَضَبِهِ وَعِقَابِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ، وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأَنْ يَحْضُرُونِ، فَإِنَّهَا لَنْ تَضُرَّهُ، قَالَ: وَكَانَ ابْنُ عُمَرٍو يُعَلِّمُهَا مَنْ بَلَغَ مِنْ وَلَدِهِ، وَمَنْ لَمْ يَبْلُغْ مِنْهُمْ كَتَبَهَا فِي صَكٍّ وَعَلَّقَهَا فِي عُنُقِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

4673. Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирортангиз уйқусида қўрқса, «Аъуузу бикалиматиллаҳит-таамаати мин ғазабиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибодиҳи ва мин ҳамазатиш-шаятийни ва ан яҳзуруни», десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар», дедилар.

Ибн Амр ана шуни болаларидан балоғатга етганига ўргатар, балоғатга етмаганларига эса бир нарсага ёзиб, бўйнига осиб қўяр эди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, иқобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман».

Ўқишни, ёдлашни биладиган болаларга керакли Қуръон ва Суннатдан олинган дуоларни ёдлатиш керак. Агар бола кичкина бўлса, унга мазкур дуоларни ёзиб, осиб қўйишга ушбу ривоят далил бўлади. Аммо буни зинҳор ва зинҳор тумор ила алмаштирмаслик лозим.

4674- وَشَكَا خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ t إِلَى النَّبِيِّ r فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَنَامُ اللَّيْلَ مِنَ الْأَرَقِ، فَقَالَ: إِذَا أَوَيْتَ إِلَى فِرَاشِكَ فَقُلِ اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ، وَرَبَّ الْأَرَضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ، وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أَضَلَّتْ، كُنْ لِي جَارًا مِنْ شَرِّ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أَنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أَحَدٌ أَوْ أَنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ وَلَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. وَاللهُ أَعْلَمُ.


4674. «Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Уйқусизликдан кечаси билан ухламай чиқаман», деди.

«Қачон ётар жойингдан ўрин олсанг, «Аллоҳумма! Роббас-самаватис-сабъи ва маа азаллат ва Роббал аразийна ва маа ақаллат, ва роббаш-шайятийна ва маа азоллат. Кун лия жоран мин шарри холқика куллиҳим жамийъан ан яфрута алайя аҳадун ав ан ябғия алайя. Азза жорука ва жалла саноука ва лаа илааҳа ғойрука ва лаа илааҳа илла анта», дегин», дедилар».

Термизий ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг таржимаси: «Аллоҳим! Эй етти осмон ва улар соясидаги нарсаларнинг ва ерлару улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Робби! Менга Ўзингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ёмонлик ёки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Сендан ўзга (ибодатга сазовор) илоҳ йўқ».

Уйқусизлик дардига чалинганлар ушбу дуони ёдлаб олиб, ихлос билан ўқиб ётсалар, яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ҳадис ва ҳаёт китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шариат Ислом динининг амалий қисмини тартибга соладиган, бошқача қилиб айтганда, қонуншунослик қисми эканини ҳамма яхши билади. Баъзилар уни фиқҳ ёки Ислом давоми...

5230 23:13 / 21.04.2017
Ҳаётда турли вазият юзага келиб, қаршимиздан биз кутмаган муаммолар чиқиб қолади. Ана шундай муаммолар ечим сифатида гоҳида бировдан қарз сўрашга мажбур бўламиз. давоми...

2042 13:45 / 10.07.2024
Асосий мавзуга киришишдан олдин ўзини исломга нисбат берган барча мусулмонлар ўзаро иттифоқ бўлган ёки иттифоқ бўлиши лозим бўлган ҳақиқатларни бирмабир давоми...

1130 10:54 / 26.09.2025
Маълумки, Ислом динида бешта фарз бор. Яъни, Ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. давоми...

2460 09:00 / 29.04.2023