1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Истисно ила қасамхўр бўлмайди

05:00 / 18.01.2017 4799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага, албатта, қилувчиман», дема, магар: «Аллоҳ хоҳласа» дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки, Роббим мени яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин», деган (Каҳф, 23-24).


Шарҳ: Ушбу ояти каримада инсон ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг хоҳиши билан бўлишини бирор лаҳза ҳам унутмаслиги лозимлиги, банда ўзи қилмоқчи бўлган ишни доимо Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлаб, «иншааллоҳ, қиламан» демоғи лозимлиги ҳақида сўз юритилмоқда.

Инсоннинг ҳар бир ҳаракати, иши, ҳатто нафас олиб-чиқариши ҳам буткул Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқдир. Ҳар бир иш Аллоҳ таоло хоҳласа,  бўлади,  хоҳламаса,  бўлмайди.  Шунинг  учун инсон бу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги, келажакдаги режа ва ишларини Аллоҳнинг хоҳишига боғлаб гапириши лозим. Аллоҳ таоло ояти каримада:

«Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага, албатта, қилувчиман», дема, магар: «Аллоҳ хоҳласа» дегин», демоқда.

Яъни, келажакда бир иш қилмоқчи бўлсанг, доимо «иншааллоҳ, қиламан», дегин. Чунки, келажак сенга нисбатан ғайбдир. Сал ўтиб нима бўлишини билмайсан.

Ояти карима давомида Аллоҳ таоло, иншааллоҳ, дейишни унутиб қўйганда нима қилмоқ кераклиги ҳақида таълим беради:

«Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки, Роббим мени яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин».

Яъни, иншааллоҳ, дейишни унутиб қўйсанг, эсингга тушиши билан уни дарҳол айтгин ва доимо яхшироққа яқин бўлишни умид қилгин ҳамда шунинг учун ҳаракат этгин.

Ушбу ояти карима ҳукмига биноан, бир киши фалон ишни, албатта, қиламан, деса-ю, қилмаса, гуноҳкор  бўлади.  Аммо,  иншааллоҳ  қиламан, де-са-ю, қила олмаса, гуноҳкор бўлмайди.


Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир нарсага қасам ичса-ю, сўнгида, иншааллоҳ, деса, батаҳқиқ, истисно қилган бўлади», дедилар
». 

Насаий ва Абу Довуднинг ривоятида: 

«Ким қасам ичса-ю, сўнг истисно қилса, агар хоҳласа, қилади, хоҳласа, тарк этади. У қасамхўр бўлмайди», дейилган.

Шарҳ: Бу ердаги истиснодан мурод, иншааллоҳни қўшиб гапиришдир. Биров қасам ичса-ю, иншааллоҳ, демаса, қасамига амал қилиши лозим бўлади. Агар ўша одам қасамидан кейин, иншааллоҳ, деб қўйса, қасамига амал қилиш унинг учун ихтиёрий бўлиб қолади. У хоҳласа, қасамига амал қилади, хоҳласа, қилмайди.


Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, албатта, Қурайшга қарши ғазот қиламан! Аллоҳга қасамки, албатта, Қурайш-га қарши ғазот қиламан! Аллоҳга қасамки, албатта, Қурайшга қарши ғазот қиламан!» дедилар. Сўнгра «иншааллоҳ», дедилар
». 

Бошқа ривоятда: 

«Сўнг сукут қилдилар, кейин «иншааллоҳ», дедилар, аммо ғазот қилмадилар», дейилган.

Абу Довуд, Байҳақий ва Ибн Ҳиббоннинг лафзида: 

«Уч марта «Аллоҳга қасамки, Қурайшга қарши ғазот қиламан», дедилар, сўнгра бир муддат сукут сақладилар, кейин, «иншааллоҳ», дедилар», де-йилган.

Шарҳ: Бир гапни гапириб туриб, орада бир оз сукут сақлашни сакта, дейилади. Сакта икки хил бўлади. Агар гап давомида нафас олиш ёки ютиниб олиш учун сукут қилинган бўлса, сактаи муттасила, дейилади. Аммо ундан кўпроқ сукут сақланса, сактаи мунфасила, дейилади.

Бу масалага талоқ ва қул озод қилиш ҳам қўшилади. Яъни, бир одам қасам ичса ёки хотинини талоқ қилса-ю, ортидан «иншааллоҳ», деб қўйса, қасами қасам ўрнига ўтмайди, талоғи талоқ бўлмайди. 

Албатта, сактаи мунфасила–қасам ёки талоқдан кейин узоқроқ сукутнинг чегараси бўлиши кераклигини ҳамма ҳис қилади. Уламоларимиз мазкур чегара ҳақида, ўша гапни айтган мажлисида ёки бошқа мавзуга ўтишдан олдин «иншааллоҳ», деб олса бўлди, деганлар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . Мусулмон, тоҳир пок, балоғатга етган, зулм ила қатл қилинган, ўша қатл ила мол вожиб бўлмаган ва тириклик ҳукмлари давоми...

2820 19:00 / 02.05.2024
.Дия, сўзи луғатда бир нарсанинг эвазига мол беришга айтилади. Ҳанафий мазҳабининг таърифида .Жон бадалига берилган мол дия деб аталади.Аллоҳ таоло .Ким бир давоми...

8053 05:00 / 18.01.2017
Ҳанафий мазҳаби бўйича, кафан уч турга зарурат кафани, кифоя кафани ва суннат кафанига бўлинади. 1. Зарурат кафани. Зарурат ва ожизлик бўлганда эркак ва аёлга давоми...

3479 19:00 / 16.02.2024
Тик туришга қудрати бўлатуриб, ўтириб нафл ўқиса ҳам бўлади. Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдан олинган . . Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу давоми...

3807 19:00 / 24.03.2023