1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Аллоҳнинг расули

09:00 / 04.10.2017 3625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Исҳоқ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши жаннатга кириши башорат қилинган Ашараи мубашшаранинг биридирлар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжату вадоъ йилида, касалим кучайганда, зиёрат қилгани ҳузуримга келдилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг расули, кўриб турганингиздек, дардим роса авжига минди. Ўзим бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг учдан икки қисмини садақа қилаверайми?” десам, у зот: Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, ярминичи?” десам, у зот яна: Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, учдан бириничи?” десам, у зот: “Учдан бири! Учдан бири ҳам кўпдир (Ёки каттадир). Сен ўз меросхўрларингни бадавлат қолдириб кетишинг, одамлардан тиланадиган камбағал қилиб қолдиришингдан яхшидир. Аллоҳнинг розилигини истаб қилган нафақанг борки, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўстларимдан қолиб кетаманми?» дедим. У зот: «Сен қолиб, бирон солиҳ амал қилсанг, у туфайли даражанг ва мартабанг албатта ортади. Шояд, ортда қолсанг-да, кейин сендан бир қанча одамлар манфаат олса, бошқалар (душманлар) эса сен сабабли зарар тортса. Аллоҳим, асҳобларимнинг ҳижратини давомли қил ва уларни ортларига қайтариб юборма! Лекин бечора Саъд ибн Хавла...» дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Маккада вафот этгани учун ачинаётган эдилар».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Иймоннинг белгиси ансорийларга муҳаббат қилишдир. Мунофиқликнинг белгиси давоми...

3776 03:16 / 18.04.2017
Мўминлар онаси Умму Абдуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бир тоифа аскарлар Каъбага ҳамла қилишади. Қачонки давоми...

3496 05:55 / 27.09.2017
. . ,. .89. Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бомдод намозини давоми...

3027 08:08 / 08.12.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Аллоҳ азза ва жалла айтади .Одам боласи замонни сўкади. Ҳолбуки, давоми...

2184 21:00 / 09.11.2022
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021