1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Аллоҳнинг амрини ва ақл

17:21 / 25.09.2017 3521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг амрини ақл ишлатиб тушунадиган оқил ҳақида сўрадинг.

Албатта, ақл[1] мўминга унинг қалбида тоатларни зийнатлаш ва маъсиятларнинг қабоҳатини кўриш учун берилгандир. Бу ақлнинг қиладиган ишидир. Унинг жойи бош мияда бўлади. Унинг порлаши кўксдадир. Бу У Зотнинг ушбу қавлидир:

«...Лекин Аллоҳ сизларга иймонни севимли қилди ва уни қалбларингизда зийнатлади...»[2]

Албатта, иймоннинг қалбда зийнатланиши ақл билан бўлади. Кофирга ўша нарса берилмаган. Бас, иймон унинг қалбида муҳаббат ва зийнатсиз қолди. Душман (шайтон) уни ўзига ато қилинган зийнатлар билан васваса қилди. Ҳатто у Аллоҳга ширк келтирди ва У Зотдан бошқага ибодат қилишга юзланди. Мана шу У Зотнинг қуйидаги қавлидир:

«...мен уларга ер юзида (гуноҳларни) чиройли кўрсатаман ва албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман. Улардан танланган бандаларинг мустасно»[3].

У Зот душманга (шайтонга) зийнатни бандалар учун бало ва синов қилиб берди. Душман эса бандаларни зийнат билан адаштирди. Бас, бандалардан кимга иймоннинг муҳаббати ва зийнати ато қилинса, ана ўша ақлдир. Душман ўзига берилган зийнатлари ила бу банданинг қалбига ғолиб келишга қодир бўлмайди. Улар У Зотнинг мухлис бандаларидир.

У Зот демишки:

«Албатта, бандаларим устидан сенинг ҳукмронлигинг йўқ. Роббинг Ўзи вакилликка кифоядир»[4].

Душманда ўзига берилган мазкур зийнат билан Аллоҳ мўминга берган ақл зийнати устидан ғолиб келишга қувват йўқдир. 

Қачон шайтон ўша зийнат билан адаштирган киши дўзахга тушса, мазкур азобга ташланади. Ана шу азоб ҳақида бундай айтилган:

 «Агар қулоқ осганимизда ёки ақл юритганимизда эди, (ловуллаган) олов эгалари орасида бўлмаган бўлардик»[5].

Бас, улар ақллари йўқ саркаш қавмлар бўлган. 

Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳдан Аллоҳ таолонинг

«Ва саркаш қавмларни огоҳлантиришинг учун»[6] деган қавли ҳақида «Қалб қулоқлари кар ва жасадлари тарк қилинган» деган сўзи нақл қилинган. Демак, уларнинг қалб қулоқлари кар, қалб кўзлари кўр бўлган, чунки қалблари бир парча ўлик гўштдир ва Аллоҳ уларни ҳаёт нури билан тирилтирмаган.

У Зот Танзилида демиш:

«...ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтирган...»[7] 

Мана шу қалбнинг бўлагидир. Қачон Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз нури билан тирилтирса, унинг қулоғи эшитадиган ва қалб кўзи кўрадиган бўлади. Аллоҳ бу бандани Ўз жалоли, азамати, саховати ва карами ила вакил қилган бўлади. Унга ваколатни неъмат қилиб берган бўлади. Аллоҳ унга ақл ва Ўзини таниш неъматини берди. Энди душманнинг ширкка чақириб, ширкни унга чиройли кўрсатадиган ҳукмронлиги қолмайди, чунки Аллоҳ Танзилида зикр қилиб ўтган ақлнинг зийнати унинг қалбига ўрнашиб бўлгач, ширк унга чиройли кўринмайди. Бу ҳақда Аллоҳ азза ва жалла шундай деган:

«...ва уни қалбларингизда зийнатлади...»[8]

Бандага ушбу ақл ўз кўксида нурафшонликка жой очиш учун берилди. Қачонки унинг қалби нафс истаклари ва ҳоллари билан тўлса, унинг қалби турли ўт-ўланлар аралашиб кетган бир ўтлоққа айланиб қолади. Бундай нурафшонликдан нима наф?!

Қачон дунё ғами ва ташвишларидан фориғ бўлса, ақлга ўз кўксини нурафшон қилиш учун имкон яратган бўлади. Ана шунда Аллоҳнинг амрини ақли ила англайдиган бўлади.

«Оқил» (сўзи) фоъил – «иш бажарувчи» вазнида бўлиб, ақл юритгани, ақлини ишлатгани учун «оқил» деб номланади. Оқил ўз қалбини ҳавои нафсга эргашишдан тортиб боғлаб («ақл» сўзи боғлаш маъносини ҳам ифода қилади) қўяди ва қалбини нафснинг ғам-ташвишларидан фориғ қилади. Натижада, қалби худди сип-силлиқ чўлга ўхшаб қолади. Қачон ақлнинг нури ўша сип-силлиқ чўлда порласа ва кўксдаги қалб кўзидан кечинмалар ўтса, ақл яхши ишларни ёмонидан ажратиб олади. У эгасига ишларнинг гўзаллигини ва айбларини кўрсатиб беради. Ана шу Аллоҳнинг иши ҳақида ақл юритишдир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Тоқатингиз етганича дунёнинг ғам-ташвишидан фориғ бўлинглар», деганлар[9].

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

 (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)

____________________________________________

 
[1] Ақл тасаввуфда иккимаънода ишлатилади: 1) нарсаларнинг ҳақиқатини идрок қилиш бўлиб, илмнинг суратидан иборат бўлади; 2) илмларни идрок этувчи билимдир.

[2] Ҳужурот сураси, 7-оят.

[3] Ҳижр сураси, 39−40-оятлар. Аллоҳ таолобу сўзларни шайтоннинг тилидан нақл қилибайтмоқда.

[4] Исро сураси, 65-оят.

[5] Мулк сураси, 10-оят.

[6] Марям сураси, 97-оят.

[7] Анъом сураси, 122-оят.

[8] Ҳужурот сураси, 7-оят.

[9] Бумаънодаги ҳадисни Табароний ва Ҳоким ҳамривоят қилишган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога муҳаббат банданинг энг олижаноб хислатларидан биридир. Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ибодатлар эса руҳни озиқлантиради ва қалбни давоми...

5118 17:08 / 01.10.2017
Умид амал билан бирлашган нарсадир. Агар ўшандай бўлмаса, хомхаёлдир.ndash Ражо ndash умид ndash қалбнинг келажакда ҳосил бўлиши тама қилинаётган нарсага уни ҳосил давоми...

4944 19:41 / 24.07.2017
Замонлар ўтиши билан равшанлиги ортиб, у ербу ерда янгиланиб тураётган ҳодисалар туфайли тасдиқланиб борадиган Қуръоний ҳақиқатлардан бири Қуръоннинг фақатгина давоми...

3422 16:26 / 24.01.2018
Ниҳояда зафар топишнинг аломатларидан бири бошланишда Аллоҳ таолога қайтишдир.Ҳар бир нарсанинг аввалида Аллоҳ таолога қайтиш тавба қилиш ила, У Зотга суянган давоми...

3288 10:53 / 17.12.2017
Аудиолар

118753 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40711 14:35 / 11.08.2021