1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?

09:05 / 03.09.2017 4620 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. 

«Оз бўлса ҳам, давомлиси», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Саҳобаи киромларда Аллоҳга маҳбуб бўлган амални қилишга иштиёқ зўр эди. Улар Аллоҳга маҳбуб амалларнинг ичидан ҳам энг маҳбубини қилишга ҳаракат қилар эдилар. 

Буни билиб олиш учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга савол бердилар: 

«Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» 

Расулуллоҳ бу саволга:

«Оз бўлса ҳам, давомлиси», деб жавоб бердилар. 

Ҳа, Исломда давомсиз кўп амалдан кўра, давомли оз амал яхшидир. Чунки Ислом яхшиликнинг доимий бўлишини хоҳлайди.

Мусулмон одам ҳафтанинг маълум кунида яхши амал қилиб, мусулмонлик тақозоси билан иш кўриб, қолган кунларида ҳар хил ёмонликларни қилавермайди. Мусулмон одамнинг ҳар бир куни яхши бўлади. Оз бўлса ҳам, ҳар доим яхши амал қилади. Ҳамма яхшилик ана ўшанда. 

Биз мусулмонлар худди шу ишни ҳаммамиз амалга оширишимиз керак. Афсуски, кўпчилик биродарлар жумъа кунида, ҳайит кунларида, Рамазон ойида ўзларини жуда яхши тутадилар-да, қолган вақтларда турли ҳолатларда бўлишни ўзларига раво кўрадилар. Албатта, мазкур кун ва ойларда кўп яхши бўлиш мақбул ва савобли иш. Аммо бошқа вақтларда ҳам ўша ҳолатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Бу бобга хулоса ясар эканмиз, Ислом осонлик динидир, ундан бошқа ҳамма нарса қийинлик, машаққатдир, деймиз. Банда Ислом шариатида кўрсатилган амалларни қилиш билан икки дунё саодатига эришади, деймиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Солим оталари Абдуллоҳдан, Абдуллоҳ эса оталари Умардан розияллоҳу анҳу қилган ривоятларида, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4112 06:00 / 24.09.2018
. ,. .5763. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чизиқлар чизиб туриб, .Мана бу инсон, буниси эса ажали. У шундай бўлиб давоми...

3173 07:34 / 18.10.2018
. . , .,. .., . ., ., . . .63111. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менга давоми...

2623 10:13 / 13.12.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп давоми...

1934 08:35 / 18.09.2019
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021