1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Наҳл сураси, 61-оят

10:15 / 14.08.2017 6501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур. Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. («Наҳл»  сураси, 61-оят)

Аллоҳ таоло инсонни яратади. Унга жон ато қилади. Турли аъзолар, қобилиятлар ва хусусиятлар беради. Шунингдек, юқоридаги оятларда зикр қилинганидек, санаб саноғига етиб бўлмайдиган нозу неъматларни беради. Дунёдаги барча махлуқотларни унга беминнат хизматкор этиб қўяди. Табиийки, инсон шукр қилиши, Аллоҳга иймон келтириб, ибодат қилиши лозим эди. Аммо кўпчилик шукрни унутади. Аллоҳга иймон келтирмай, кофир ёки мушрик бўлади. Унга исён этади. Бу иш катта зулмдир. Аллоҳ таоло ширкни «улкан зулм» деган.

«Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди».

Уларни зулмларига яраша жазолаганида, ҳаммасини ҳалок қилиб юборар эди. Ер юзида тирик жон қолмасди.

«Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур».

Аллоҳ таолонинг Ўзи тақдири азалда ҳар бир банданинг ажалини белгилаб қўйган. Ўша ажал муддати келгунга қадар бандалар бу дунёда яшаб турадилар. Одамлар буни тушунмай, шунча гуноҳлар қилсак ҳам, ҳеч нарса бўлмаяпти-ку, деб ўзларидан кетадилар. Мутакаббирлик ила кўпроқ гуноҳга – зулмга қўл урадилар. Шундай қилиб, белгиланган ажалга етиб келганларини ўзлари ҳам сезмай қоладилар.

«Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар».

Ажал Аллоҳ белгилаган вақтда келиб, уларни олиб кетади. Лекин мушриклар буни англаб етмай, ҳис этмай, турли гуноҳларни қилаверадилар.


Шайх Муҳаммад Муҳаммад Юсуф

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор

7871 11:46 / 07.10.2017
Беш нарса бадбахтлик аломатидандир

7924 11:50 / 07.10.2017
Ҳасаддан четланинглар

5264 14:03 / 04.07.2017
Агар одам боласини бир водий тилласи бўлса

5131 12:22 / 03.07.2017
Аудиолар

211053 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130313 14:35 / 11.08.2021