1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳдан нима умидидасиз?

16:31 / 10.08.2017 4884 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Аллоҳу Таоло: "Мени бандам қандай тасаввур қилса шундай бўламан, у Мени эслаганда Мен уни ёнида бўламан. У Мени дилида эсласа Мен ҳам уни ичимда эслайман, жамоа (одамлар ораси)да тилга олса Мен улардан ҳам яхшироқ одамлар орасида эслайман. Бандам Менга бир қаричга яқинлашса Мен унга бир тирсакка яқинлашаман....." (Бухорий).

Бу сатрларни ўқиганда биз Аллоҳ қанчалик ўз бандаларини севишини хис қиламиз ва раҳматидан умид қиламиз. Яратганни эслаганимизда арш билан алоқа ўрнатилиши ва шу захотиёқ У ҳам бизларни ёдга олишини тасаввур  қилиш нақадар қувончлидир. Биз Уни одамлар орасида тилга олсак У бизни фаришталар ичида тилга олади.

Ҳадисда "Бандам Мени қандай тасаввур қилса мен шундайман..." дейилган. Агарда биз Аллоҳнинг раҳм шавқатига умид қилиб У бизга марҳамат кўрсатиб гуноҳларимизни мағфират қилишига ишонсак Яратганимиз кутганимиздан ҳам зиёдасини беради.

Аллоҳ олдидаги қўрқувимиз бу умидимиздан устун бўлишига йўл қўймаслик керак, чунки Аллоҳ биз уни қандай хис қилсак шундайдир.

Аллоҳни рози қилишга, Уни ғазаблантирувчи амалларни қилмасликка интилиб, Унинг жазосидан қўрқиб ва мукофотига ишониб, Унинг гўзал исмлари ва сифатларини такрорлашда тасалли топишимиз ва унинг мархаматидан шодланишимиз лозим.

Баъзи бириларимиз Аллоҳни факат лаблари билан ёдга олса, қолганлари Аллохнинг муҳаббати сари тўғри йўлда умид билан харакатланишни хохлашади-ю лекин фақат майда қадам ташлай олишади. Баъзи бирилари эса узоққа сакраш ва хаттоки У томон югуришга ҳам кодирлар. Аллоҳ хар биримизга ўз кўлини чўзади. Қандай даражада эканлигингиз ахамиятга эга эмас, асосийси илк қадамни ташлашдир.

Ўйлаб кўрилса бу Ҳадиснинг маъноси бизга буюк ишонч бахш этади. Сизга мақсадингизга эришиш учун куч, ирода ва хаттоки вақтингиз йўқдек туйилади. Балки бу хақиқатдир ва сизда буларнинг ҳеч қайсиниси йўқдир. Лекин сиз режа тузинг ва харакатингизни бошланг, чунки Аллоҳ сизни қўллайди ва олға юришга ёрдамлашади.

Агарда сиз Куръонни тўлиқ ёдлашингиз, ҳаётингизни ўзгартиришингиз, ишингизни яхшилашингиз, ўз ишингизни бошлашингиз, кимнидир кечиришингиз, саратонга қарши дори ихтиро қилишингиз ёки чекишни ташлашингиз сиз учун ўта мураккаб ва сиз буни уддаламайсиз деб ўйлаётган бўлсангиз, унда бу сўзлар сизга куч - қувват бағишлайди.

Шунда хақикатданҳ йўл давомида ёлғиз юришингизга тўғри келмайди. Сиздан биринчи қадам ташлаш талаб қилинади фақат, шу сабаб Аллоҳ сизга яқинлашади ва йўлни давом эттиришга кўмаклашади.

Биз аксарият ҳолларда ўз имкониятларимизни баҳолаганимизда фақатгина шахсий қобилиятларимизни хисобга оламиз ва Аллоҳ ёрдамини инобатга олмаймиз. Лекин Аллоҳ Таоло, Уни эслаганимизда биз билан бирга бўлади ва қадам ташлашимиз билан бизга мададкор бўлади.

Унинг хозирлиги ва кўмаги бизга мисли кўрилмаган куч бағишлайди. Аллоҳ ёрдамининг даражаси фақат ният ва қатъиятлилигимизга боғлиқ - Аллоҳ сари қадам ташланг ва У сиз томон “югуради”.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилигимиз эртаю кеч дуо қилишимизга қарамай, нега Аллоҳ таоло дуоларимизни ижобат қилмаяпти Ваҳоланки, саййидимиз Юнус алайҳиссалом ҳутнинг қорнида туриб дуо давоми...

51762 09:28 / 03.07.2018
Ва улардан баъзилари .Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин,, ndash дейдир.Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. давоми...

5342 16:30 / 19.10.2017
Оила, иш, омад, фаровонлик ва ҳоказолар тўлақонли бахтли бўлишимизнинг омилларидир. Мусулмон бўла туриб бизнинг икки дунё бахтсаодатимиз фақат Аллоҳнинг қўлида давоми...

35245 18:14 / 10.04.2018
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетаётганимизда у зотга яқинларида бўлиб қолдим. давоми...

6497 19:15 / 19.05.2018