1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қабрни ёритувчи амаллар

16:31 / 02.08.2017 10208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дунёда тўплаган барча нарсасини инсон ўзидан кейин шу дунёда қолдиради. Ҳеч кимса, хаттоки унинг оила аъзолари, қариндошлари, дўстлари ва бу дунёда унинг атрофида бўлган инсонларнинг ҳеч қайсиниси у билан қабрга кўмилишга рози бўлмайди. Фақатгина яхши амаллари унга қабрда қувонч бағишлайди ҳамда мадад беради. Шунингдек, савоб ишлар қабрни ёритиб туради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир.

(Бақара сураси, 45-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ Ўз бандаларига сабр ва итоат билан икки дунё саодати учун намозни тўлиқ адо этишни буюрган. Муқотил ибн Ҳайён ушбу оятнинг маъноси: “Келажак ҳаётни топишда сабр ва тақводан фойдаланинг” дейди. Уламолар оятда келтирилган сабр, гуноҳлардан ўзини тийиш дегани, шунинг учун ҳам итоаткорлик ва намоз ўқиш билан бир қаторда келтирилган деб таъкидлайдилар. Ибн Абу Ҳотим Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Сабрнинг икки тури мавжуд: яхши сабр – синовларга бардош беришлик, энг яхши сабр – Аллоҳ қайтарган гуноҳлардан тийилиш”. Абу Малик Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз – ёруғлик, садақа – исбот, сабр – нурдир” деганлар. Тўла тўкис ўқилган намоз инсонни гуноҳ ишлардан қайтаради ва тўғри йўлга етаклайди. Шунингдек, намоз қабрни ва Қиёмат куни инсон юзини ёритиб турадиган нурдир. Садақа Қиёмат куни инсондан мол – мулкини қаерга сарфлаганлиги тўғрисида сўралганида исбот бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга садақа инсоннинг иймони бутунлигидан далолат беради, чунки иккиюзламачилар садақа бермайдилар, берсалар ҳам эвазига савоб олишдан умид қилмайдилар. Сабр эса энг яхши ҳислатлардан бири ҳисобланади, сабр қилган инсон доимо сабр нурлари остида бўлади. Булардан ташқари, мархумнинг қабрини унинг кетидан оила аъзолари, фарзандлари, қариндошлари ва яқин инсонлари қилган дуолари ҳам ёритиб туради. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилмнади, Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Салама розияллоҳу анҳу ёниларига кирганларида, унинг кўзлари азгина очиқ эди, уларни ёпиб: “Инсон руҳи танасини тарк этганидан сўнг нигоҳи унинг ортидан кетади” дедилар. Кейин эса оила аъзоларига қараб: “Ўзингизга яхшиликдан бошқа ҳеч нарса тиламанг, чунки хар бир сўзингизга фаришталар “омин” дейдилар”, “Ё Аллоҳ! Абу Саламанинг гуноҳларини мағфират қил, Сенга яқин қулларинг ичида мартабасини улуғ қил ва унинг ўрнини ортидан қолган тириклар орасида тўлдир, барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират қил Эй Роббим! Унинг қабрини ёруғ ва кенг қил!” Инсон ҳаёти давомида кўпроқ қабрни ёритиб турувчи яхши амаллар, савоб ишларни бажариб туриши лозим, чунки Аллоҳ таоло қабр зулматидан фақатгина савоб қилган кишиларни қутқаради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса, дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни давоми...

4519 17:00 / 11.10.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . ,. . Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига шундай деган .Эй ўғлим Сен давоми...

4371 17:00 / 05.07.2021
Аллоҳ таоло .Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир. Уларга тинчлик, омонлик ила киринглар,, дейилур. Уларнинг дилларидаги ғиллиғиштларни чиқариб давоми...

7040 21:51 / 01.12.2016
Аҳли сунна ва жамоа айтган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Мисол учун, ароқ давоми...

5763 19:00 / 04.12.2023