1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Фурқон сураси, 61-оят

10:28 / 02.08.2017 7783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дастлабки сивилизацияларда, ой ўз нурига эга, деб таъкидланган. Бугунги кунга келиб эса, илм-фан ойнинг нури фақатгина қуёш нурининг акси эканини айтмоқда. Қуръон эса бу илмий фактни бундан 1400 йил олдин айтиб қўйган:

«Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли-буюк бўлди.» (Фурқон сураси, 61-оят)

Қуръондаги қуёшни билдирувчи арабча сўз шамс бўлиб, уни ифодалаб сирааж сўзи ишлатилган, бу «чироқ» маъносини билдиради, ёки «машъала» маъносидаги ваҳҳааж сўзи, ёки «зиё» маъносини билдирувчи дия сўзлари ишлатилади. Бу учала таърифнинг барчаси тўғри, зеро қуёш давомий иссиқлик ва ёруғликни ички ёнув орқали ҳосил қилади.

Ойни англатувчи арабча сўз қамар бўлиб,Қуръонда уни тасвирлаб муниир сўзи келади, бу «нур таратувчи», яъни «нурни акс эттирувчи», деган маънони билдиради. Яна бир бор Қуръоний ифода ойнинг табиий ҳолатига тўлалигича мувофиқ келмоқда, яъни, ойнинг бевосита ўзи нур сочмаслиги, фақатгина қуёш нурини акс эттириши айтилмоқда. Қуръонда бирон жойда ойни ифодалаб сирааж, ваҳҳааж ёки дия сўзлари ёки қуёшни ифодалаб нур ёки муниир сўзлари келмаган. Бу шуни англатадики, Қуръонни нозил қилган Зот қуёш нури ҳамда ой нурининг бир-биридан фарқли эканини жуда яхши билган.

Қуйидаги оятлар қуёш ва ойдан келаётган нурнинг моҳиятига оид:

«У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ... зотдир» (Юнус сураси, 5-оят)

Ва яна бир оятда Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Аллоҳ етти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми? Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?» (Нуҳ сураси, 15-16-оятлар)

Шундай қилиб, Қуръони Карим ва замонавий илм, қуёш нури ва ой нури ўртасидаги фарқ борасида ўзаро мувофиқ фикрда эканини билиб олдик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирон мусибатга мубтало қилади,, дедилар.Муслим ривоят қилган.

5701 14:48 / 01.07.2017
Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар хадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар хадя этур.Шуаро сураси, 49оят

8645 12:00 / 01.07.2017
Ислом дини дунёда кенг тарқалган динлардан ҳисобланади. Исломrdquo сўзи арабча бўлиб, худога ўзини топширишrdquo, итоатrdquo, буйсунишrdquo деган маъноларни билдиради. давоми...

5022 11:03 / 11.08.2017
Арабчада барзах сўзи тўсувчи ёки ажратувчи маънольарини билдиради. Бироқ бу моддий тўсиқ эмас. Маража сўзи эса, .учрашишди ва аралашиб кетишди, маъносини давоми...

9514 11:48 / 04.08.2017