1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Юнус сураси, 44-оят

12:23 / 31.07.2017 6892 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч қандай зулм қилмас ва лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар. (Юнус сураси, 44-оят)

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло томонидан бандаларга нисбатан заррача зулм содир бўлмас. Чунки зулм Аллоҳ таолонинг зотига мутлақо бегона нарсадир. Ушбу иймон масаласини олганда ҳам, Аллоҳ таоло одамларга ҳеч зулм қилмаслиги очиқ-ойдин кўриниб туради. Аллоҳ таоло инсонга ақл-идрок берган, у ўша ақл-идрок ила Аллоҳга иймон келтирмоғи лозимдир. Лекин Аллоҳ таоло бандаларга яна ҳам меҳрибонлик қилиб, Пайғамбар юбориб, Ўз Китобини нозил қилиб, ҳидоят йўлини равшанлаштириб қўйибди. Одамлар ўша йўлга юрсалар, бўлди. Бошқа ҳеч қандай уринишнинг ҳожати йўқ. Аммо одамларнинг кўплари ўзларига ўзлари зулм қиладилар. Кўриб-билиб туриб, ўзларига фойдали бўлган йўлга юрмай, ҳалокат йўли – куфр ва мунофиқлик йўлини танлайдилар. Улар шу билан ўзларига ўзлари зулм қиладилар. Уларнинг энг катта зулмлари Ислом динига юрмасликларидир. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса

5794 13:52 / 04.07.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирон мусибатга мубтало қилади,, дедилар.Муслим ривоят қилган.

7331 14:48 / 01.07.2017
Иш битиб бўлганда шайтон .Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердиму, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай давоми...

10012 07:44 / 10.08.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига учраган юртлар бозорлардир,, дедилар,.Муслим ривоят қилган.

4252 11:49 / 01.07.2017