1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Тақдир ҳақида

12:07 / 11.07.2017 6603 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».

Икки ҳадисни Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиснинг ровийси Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу билан танишмиз. 

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар. Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш Лавҳул Маҳфузга бўлган. Эллик минг йил қанча эканини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлган. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.

Аллоҳнинг илмига чегара йўқ бўлганидан кейин У Зотнинг ҳамма нарсани билишида шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг Олий Зотига асло тўғри келмайди.

Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил аввал ёзганлигидир. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .6076. Абу Рифоъа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, давоми...

2046 09:26 / 19.11.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг энг мукаррами ким, дейишди. У зот .Энг тақволиси,, дедилар. .Сиздан бу ҳақда давоми...

3176 08:05 / 29.12.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча хуфтон намозини туннинг ярмига қадар кечиктирдилар. Сўнг намоз ўқиб давоми...

3635 09:05 / 27.03.2018
5 . ,. .96. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръон соҳиби худди тушовланган туя соҳибига давоми...

1966 08:40 / 29.12.2019
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021