1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Оила

Катта аканинг ўрни ва унга яхшилик қилиш ҳақида

22:51 / 06.07.2017 10908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

110. (79). Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ака-укаларнинг каттасининг кичигидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққичадир», дедилар».

Шарҳ: Катта аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар унинг укалари, сингиллари ва ҳоказо, ким бўлса бўлсин, отага қандай итоат қилса, катта акага шундай итоат қилиши керак.

Чунки буни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Катта аканинг ҳаққи отанинг боладаги ҳаққи каби бўлишини яхши билишимиз керак.

Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, катта аканинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, унинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларга, сингилларга лозимдир.

Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Уни укалари оталари ўрнида ҳурматлаганлар ва унга итоатда бўлганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Яхшилик ва силаи раҳм китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркак ва аёлнинг фикрлашлари орасидаги фарқни аниқлаш бўйича янги илмий иш олиб борган, мия вазифаларини ўрганиш бўйича мутахассис жарроҳлар ўзлари эришган янги давоми...

20240 17:33 / 22.03.2017
Рисоладаги эрБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳозирги кунда ҳаётнинг ndash умргузаронликнинг кўп соҳаларида инсоний алоқалар ниҳоятда издан чиқиб кетган ва бу нарса давоми...

7656 18:32 / 14.03.2017
Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва отаонага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, давоми...

4508 09:00 / 21.09.2021
10. 32. Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади.Луқмон ўғлига шундай деди .Эй ўғлим, ким отаонасини рози қилса, Раҳмонни рози қилган бўлади. Ким отаонасини норози қилса, давоми...

11949 19:04 / 17.04.2018