1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўғирлик қилган ходим қандай жазоланади?

15:00 / 03.12.2020 7399 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғирлик гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай марҳамат килади: 

وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُواْ أَيْدِيَهُمَا جَزَاء بِمَا كَسَبَا نَكَالاً مِّنَ اللّهِ وَاللّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ۝

«Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу Аллоҳдан бездирувчи иқоб ўлароқ, касб қилган нарсаларига яраша жазодир. Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир» (38-оят).

Исломда ўғирлик гуноҳининг оғирлигини англаш учун бу қилмишга яраша бериладиган жазо ҳақида фикр юритиш лозим. Ишониб иш берилганнинг эса ўғирлик қилиши гуноҳи оғирроқдир, чунки унинг бу иши Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қайд этган мунофиқлик аломатларидан биридир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиққа қуйидагича таъриф берганлар: "Омонатга хиёнат қилади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари).

Агар ходим ўғирликка қўл урган бўлса, у гуноҳи кабира қилган бўлади. Агар у ўғирланган нарсаларни қайтариб бермаса, чин қалбидан тавба қилмаса, бу дунёда ва охиратда жавоб беради.

Ўғирланган молнинг қийматидан ортиқ миқдорида ходим маошидан ушлаб қолишга шариатимиз рухсат бермайди. Чунки Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай дейди: 

الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنِ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُواْ عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُواْ اللّهَ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ۝

«Ҳаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган тажовузига ўхшаш тажовуз қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир»  (194-оят). 

وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُواْ بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُم بِهِ وَلَئِن صَبَرْتُمْ لَهُوَ خَيْرٌ لِّلصَّابِرينَ۝

Аллоҳ таоло яна дейди: «Агар иқоб қиладиган бўлсангиз, ўзингизга қилинган иқобга ўхшаш иқоб қилинг. Агар сабр қилсангиз, албатта, у сабр қилувчилар учун хайрлидир» (Наҳл сураси, 126-оят).

Уламоларнинг таъкидлашича, кимнинг моли ноҳақ тортиб олинган ёки ўғирланган бўлса, у ўша мол миқдоридан ортиғини олмаслиги лозим. Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ "Ат-Таҳмид" китобида шундай дейди: "Шариат бўйича, жазо зарар миқдорига баробар бўлиши керак".

Ўғирлик содир этган одам ишончни йўқотади. Агар у қилган иши учун тавба килмаса, Қиёмат кунида жавоби бундан-да қаттиқроқ бўлади.

Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَوُضِعَ الْكِتَابُ فَتَرَى الْمُجْرِمِينَ مُشْفِقِينَ مِمَّا فِيهِ وَيَقُولُونَ يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَذَا الْكِتَابِ لَا يُغَادِرُ صَغِيرَةً وَلَا كَبِيرَةً إِلَّا أَحْصَاهَا وَوَجَدُوا مَا عَمِلُوا حَاضِرًا وَلَا يَظْلِمُ رَبُّكَ أَحَدًا۝

«Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас» (Қаҳф сураси, 49-оят);

وَلَا يَأْتَلِ أُوْلُوا الْفَضْلِ مِنكُمْ وَالسَّعَةِ أَن يُؤْتُوا أُوْلِي الْقُرْبَى وَالْمَسَاكِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلَا تُحِبُّونَ أَن يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

«Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар яқин қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Нур сураси, 22-оят).

Бу оят Ойиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳақида бир киши турли миш-миш тарқатган ва ўша одамга Абу Бакр розияллоҳу анҳу нафақа бермасликка аҳд қилганидан кейин нозил бўлган.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин, ҳусни хулқли бўлишимизда Ўзи мададкор бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Англиялик машҳур футбол дарвозабони Сэмюэл Бартрэмнинг футболчилик фаолиятида қизиқ воқеа юз берди. 1937 йил 25 декабрь куни .Челси,га қарши .Стемфорд Бридж, футбол давоми...

5416 14:00 / 29.05.2022
1947 йилда Қоҳирадаги шифокорлардан бири Молик ибн Набийга мактуб йўллаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Қуръони Каримни таърифлаб бир китоб ёзиб давоми...

2367 11:00 / 07.03.2022
Ҳижрий 1444 йилнинг ўн биринчи ойи ndash Зулқаъда ойидамиз. Зулқаъда .ўтирувчи,, .ўтириб қолиш, деган маъноларни англатади. Ушбу ойда уруш ҳаром қилинган ой бўлгани учун давоми...

1111 06:00 / 11.06.2023
Бизнинг азиз ва жонажон юртимизда 130 дан зиёд миллат ҳамда элатлар ўзаро аҳилиноқ, асрлар давомида миллатидан, динидан қатъий назар фуқароларимиз давоми...

1675 11:54 / 28 январь