1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пешона ва бурун ила сажда қилиш...

15:58 / 01.07.2017 7273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум!“Кифоя”да намоз сифати бобида 251-бетда “пешона ва бурун ила сажда қилиш, фатво шунга берилган” дейилган. “Мўминнинг меърожи” китобида “намознинг вожиблари” деган жойида “саждада бурун билан пешонанинг баробар ерга тегиб туриши” дейилган. Агар пешона билан бурун баравар ерга тегмаса ёки бурнини текизиб пешонасини текказмаса ёки пешонасини теказиб бурнини текказмаса тарки вожиб бўлиб, саждаи сахф вожиб бўладими? Агар имом саждаи саҳф қилмаса ўқиётган намозини вақти чиқишига узоқ бўлса, иқтидо қилган одам бошқатдан ўқиб олиши керакми? Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди

Ва алайкум ассалом! Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Етти аъзо билан сажда қилишга буюрилинганман. (Имом Бухорий).

Фатво китобларимизнинг барчасида икки оёқ ва пешона ерга тегиб туришлиги фарз дейилган. Шунга биноан агар ёлғиз буруннинг ўзи билан сажда қилиб пешона тегмаса, ундай сажда сажда ҳисобланмайди. Агар ёлғиз пешонанинг ўзи билан сажда қилинса, сажда дуруст бўлади. Лекин ҳам пешона ва ҳам бурун билан сажда қилиш мукаммал саждадир. Саждада бурунни ҳам қўшиш мустаҳаб саналади. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: “Ёлғиз пешонанинг ўзи билан сажда қилса, кароҳиятсиз жоиз” деганлар. Шунга биноан пешонанинг ўзи билан сажда қилиниб, бурун тегмаса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг фатволарига биноан буруннинг ўзи билан сажда қилиниб пешона тегмаса, намоз кароҳият билан адо бўлади – деганлар. Унда саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/38370

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Мeн авваллари намоз ўқиётганимда, масалан пeшин намозини ўқиётганимда агар намозим бузилса, намоз вақти чиқиб кeтмаган бўлсада билмасдан шу давоми...

7335 14:51 / 04.04.2017
СаволБизда дўстларнинг тўйига 2 кило мол гўшти нархида пул йигиш одати бор. Гўшт нархи ўзгарганда ихтилоф чиқиши мумкин. Бунинг ҳукми қандай.ЖавобШайх Муҳаммад давоми...

5113 15:26 / 14.04.2017
СаволАссалому алайкум Агар хонада чумолилар кўпайиб кетган бўлса нима қилиш керак Хонада кичкина болалар яшайди, шунга хавотирдаман. Чумолиларни йўқ қилиш учун давоми...

6224 09:50 / 03.05.2018
СаволАссалому алайкум Истиғфорлар саййиди матнидаги .қўлимдан кeлганча сeни аҳдинг ва ваъдангдаман, дeган жумлани тушунтириб бeрсангизлар.ЖавобquotЗикр аҳлидан давоми...

4211 09:05 / 02.05.2018