1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазонга кирган кишилар учун дарслар (15-дарс)

19:22 / 25.06.2017 3389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умра ва эътикоф

Умрани адо этиш улуғ фазлдир. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Умра умрагача бўлган гуноҳларни ўчиради. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир»,дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим).

Рамазон ойида бу фазл икки баравар бўлиб, ажри кўп бўлади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом ҳажжатул Вадодан қайтганларида ансория Умму Синонга дедилар: «Мен билан бирга ҳаж қилишдан сени нима ман қилди?» Аёл: «Абу фалончи, эрим», деди.− Уни иккита суғориладиган туяси бор, бирида у ҳаж қилди, бирини биз суғориб турдик». У зот: «Агар Рамазон ойи келса, умра қил, бу ойдаги умра ҳажга тенглашади» ёки «мен билан бирга ҳаж қилганга», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Умра зиёратига маҳрам билан борилади. Баъзилар умрага маҳрами бўлмаган аёллар билан бирга боришади. Бу ҳозирги замондаги оммалашган кулфатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам айтадилар: «Фақат маҳраминг билан бирга сафар қил. Ҳарамга маҳрами бўлмаган аёл кирмайди».Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен мана бу, мана бу жангга чиқишни хоҳлайман, аёлим ҳажга боришни хоҳлайди»,деди. «У билан бирга бор»,дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Бу кишига Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюрган ишлари − қўшинни ташлаб, қайтиб аёли билан бирга ҳаж қилиш бўлди. Фасодни четлатиш яхшиликни жалб қилишдан муқаддам туради. Аллоҳ азза ва жалла аёлни умрага рағбатини ва ниятини билади. Бу унда Аллоҳга ва Уни Расулига бўлган тоатни мустаҳкамлайди.

Баъзи умра қилувчилар Аллоҳ таоло унга раият қилиб берган аҳлига эътиборсиз бўладилар. Уларни ташлаб, улардан узоқ муддат йироқда бўлади. Аёлига,болаларга эътиборсиз бўлиб, уларни қаровсиз қолдиради. Оила амру маъруф қиладиган, аҳлини намозга чақирадиган ва мункардан қўл остидагиларни қайтариб турадиган бир бошлиққа муҳтож бўлиб қолади. Яна баъзи кимсалар масъулиятсизлик ва эътиборсиз кишилардир. Улар умрани адо қилишга оила аъзолари билан бирга боради, кириш-чиқишида зобит бўлмаган Макка Мукаррамага уларни ташлаб кетади. Аллоҳ азза ва жалла буни катта бузуқ иш эканини айтди:

«Албатта, куфр келтирганларга ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерлик учун ҳам, четдан келган одамлар учун ҳам баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва у ерда ким зулм ила янглиш йўлга бурилишни ирода қилса, унга аламли азобни тоттирурмиз» (Ҳаж сураси, 25-оят) .

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳни ғазабини келтирадиганлар учтадир». Ундан «хотинига зулм қилувчини»ни зикр қилдилар (Имом Бухорий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан яна ривоят қилинади: «Агар киши аёлига зулм қилиб, эътиборсиз бўлса, у адндадир. Аллоҳ уни аламли азоб билан азоблайди» (ИмомАҳмад ривояти).

У ерга сафар қилганлар яқинларини эътиборсиз ташлаб қўйгани сабабиданқалби покланмайди. Оиласини зое қилиши уни гуноҳкорлигига кифоя қилади. Эй ота!Ҳарамдаги иқоматингда ва эътикофингда гуноҳкор бўлма. Оталар учун қилинадиган ишининг яхшиси буоиласи билан бирга бориб, улар билан умра амалларини адо этиб,биргадиёрига қайтишдир. Бунда икки яхшилик − умра амали ва аҳли билан биргабориш жамланади. Энг муҳими,оиласини муҳофаза этишидир.

Аллоҳ таолога яқин қиладиган иккинчи солиҳ амал бу эътикофдир. Эътикоф Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиш учун холис ниятда масжидни лозим тутишдир. Бу илм аҳлларининг иттифоқи билан машруъдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги ўн кунликда эътикофда бўлардилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий алайҳиссалом Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофда ўтирардилар. Бу Аллоҳ уларни вафот эттиргунча давомли бўлди. Улардан кейин аёллари эътикофда ўтирдилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Эътикоф нафсни тарбиялайдиган, нафсга қарши курашадиган, ҳавои нафс машғул қиладиган нарсалардан ва кўп еб ичишдан узоқлаштирадиган, Қуръони Каримни ўқишга, Аллоҳ таолони зикрига машғул бўладиган улуғ фурсатдир.

Эй эътикоф қилувчи банда! Атрофингда бўш ўтириб,фойдали соатларини зое қилиб, ёнингда дунёвий ишларни гапирувчилардан эҳтиёт бўл. Бу суннат амални иҳё қилишга ва қалбингда бу улуғ ибодатни тирилтиришга ҳарис бўл.


Ҳумайро тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза энг улуғ ва фазилатли ибодатдир. Аллоҳ таоло рўзани барча умматларга фарз қилган .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга давоми...

4236 16:26 / 22.06.2017
Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот давоми...

4001 17:50 / 19.06.2017
Рўзадор ўз рўзасини барча қадрини туширадиган, ажрини кетказадиган ишлардан сақламоғи лозим. Набий алайҳиссалом бундай дедилар .Албатта, умматимдан муфлис давоми...

3805 11:31 / 24.06.2017
Ёғсиз гўшт, сут маҳсулотлари, шунингдек, сабзавотлар ва меваларни кўпроқ танаввул қилишингиз тавсия этилади. Саҳарлик чоғида меъёрда овқатланинг, ортиқча давоми...

5843 17:05 / 09.06.2017
Аудиолар

118751 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40710 14:35 / 11.08.2021