1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазондаги камчилигимиз

17:41 / 14.06.2017 3849 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг аввалида ибодатларга ҳимматимиз баланд бўлади. Таровеҳнинг илк кунларида масжидларни тўлдириб юборамиз. Лекин Рамазон ўтиб борар экан, ибодатларда сустлашиб борамиз. Айниқса, рамазоннинг ярми ўтиб, масжидларда хатмлар тугар экан, жамоат ҳам камайиб кетади. Ҳатто хатмни тугатгач, рамазоннинг қолган кунларида ифторликларда бемалол ўтириб, масжидга бормай ҳам қўяверамиз. Бу ишимиз нотўғридир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон охирлаб борар экан, ибодатга янада жиддийроқ киришар эдилар. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Қачон (охирги) ўн кунлик кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини маҳкам боғлаб*, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар”. Имом Бухорий ривоят қилган.

* “Изорларини маҳкам боғлаб” сўзидан – ибодатга астойдил бел боғлаганлари ёки аёлларидан четланганлари тушунилади.

Югуриш мусобақаларида марра кўриниши биланоқ спортчилар жон-жаҳди билан чопа бошлайди. Футбол ёки баскетбол ўйинларида ҳам бирор натижа кўрсатиш илинжида, айниқса, охирги дақиқаларда ўйинчилар шиддат билан ўйнашади.

Охират ютуғини қўлга киритиш учун ундан-да қаттиқроқ ҳаракат қилишимиз лозим бўлади. Рамазон охирлаб бормоқда. Охирги амаллар ўта аҳамиятли ва эътиборли ҳисобланади. Рамазон ойининг энг афзал кечалари охирги ўн кунларининг кечаларидир. Демак, маррага оз қолди. Агар нафсимиз бу кечаларда бўшашиб, дангасаликка йўл қўядиган бўлса, биз унга: “Эй нафсим! балки бу Рамазон сен учун охирги рамазондир”, деб айтайлик!

“Мусобақа қилувчилар мана шу  (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!” (Мутоффифийн сураси, 26-оят).


Қудратуллоҳ Сидиқметов




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдулфитр фитр байрами намозини адо этиш вожибдир. Ийдулфитр намози қуйидаги тартибда ўқилади1. Қиблага қараб .Икки ракъат давоми...

7976 18:22 / 19.06.2017
Сеҳр ва коҳинликка эргашиш ҳукмиАйрим инсонлар мусибат ёки касаллик етганида Аллоҳ таолога таваккулни унутадилар, дуодан ғафлатдан қоладилар. Динини тарк этиб, давоми...

3503 17:15 / 17.06.2017
Ҳофиз ибн Ҳажар .Фатҳул Борий,да шундай деган .Ушбу ривоятда Умар ибн Хаттобнинг таровеҳ ҳақидаги амрлари келтирилган ривоятда Убай ўқиб берган намознинг неча давоми...

3588 18:18 / 16.06.2017
Буюк Аллоҳ рўзани ҳар бир мусулмонга фарз қилиб берди ва рўза Ўзи учун эканлигини айтди. Мусулмонлар Аллоҳнинг розилигига эришишнинг ушбу имкониятини ҳеч қачон давоми...

7494 17:43 / 24.05.2017