1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кун хадиси

22:32 / 31.05.2017 4547 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди», дедилар». 

Икки ҳадисни Имом Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида Аллоҳ таоло томонидан ўз умматларига қилинган катта фазлу карам ҳақида сўз юритмоқдалар. Демак, мусулмон одам бир гуноҳ иш қилишни кўнглидан ўтказса, лекин бу ҳақда гапирмаса ёки уни амалга оширмаса, Аллоҳ таоло кечиб юборар экан. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, юқоридаги нарса учун ҳам жазолаши мумкин эди. 

Лекин Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига марҳамат кўрсатиб, улардан бу нарсани кечиб юборди. Бу ҳам Ислом динининг афзалликларидандир.

Ислом дини ёмонликнинг умуман юзага чиқмаслиги тарафдори эканини ушбу ҳадисдан билиб олсак бўлади. Бу ҳадиси шариф ҳар бир кишига улкан руҳий-маънавий таъсир ўтказиши турган гап. Одам инсончилик юзасидан гоҳида баъзи бир ёмон ишларни қилишни кўнглидан ўтказиши ёки ўзича гапириши мумкин. Кейин эса уни ташида ҳам айтиши мумкин. Ташида айтиши ёмонлик томон қўйилган қадамдир. Ундан кейин яна бир қадам босилса, ёмонлик амалга ошади. Шунинг учун ёмонликни умуман юзага чиқармай туриб, йўқ қилиш керак. Банда ёмонликни кўнглидан ўтказган бўлса ҳам, Аллоҳ уни кечириб юборади, унинг «номаи аъмоли»га ёмонлик ёзилмайди. Бу билан инсонни ёмонликдан уни кўнглидан ўтказган пайтидаёқ қайтариш чораси кўрилмоқда.

Демак, баъзи вақтларда ёмонликни кўнглидан ўтказиш ҳоллари юзага келса, дарҳол ушбу ҳадиси шарифни эслаб, хаёлдаги сўзни гапирмаслик ва унга амал қилмасликка уринишимиз лозим.

Дунёнинг деярли ҳамма юртларида жиноятнинг олдини олиш бўйича илми нафс (психология) мутахассислари тайёрлашга катта куч ва маблағ сарфланиб, қанчадан-қанча оворагарчиликлар бўлмоқда. Исломда эса бу муаммо аллақачон ҳал этиб бўлинган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Қайси бир мусулмон киши фарз намози ҳозир бўлганда таҳоратини давоми...

2875 13:00 / 13.03.2018
. ,. .87. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди туннинг давоми...

1576 08:06 / 04.12.2019
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Масжиди Набавий афзалми ёки Масжидул Ақсоми, деб давоми...

1501 11:08 / 08.11.2023
. ,. .86. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир,, дедилар,.Муслим ривоят қилган.

1382 08:03 / 02.12.2019