1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ҳикматлари 11-қисм

19:11 / 30.05.2017 3724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом буюрган, савоб олинадиган, рўзадорга мағфират ва жаннат эшикларини очадиган ҳақиқий рўза овқатдан, ичимликдан ва аёлларга яқинлик қилишдан ўзини тийишгина эмас. Баъзи одамлар касалликдан парҳез қилиш мақсадида ёки соғликни тиклаш учун ёки зулмга қаршилик маъносида ёки маросимларга бўйин эгиб ёки урф-одатларга эргашиб ёки шунга ўхшаш мақсадларда рўза тутишади. Лекин Ислом буларнинг барчасига "тош босадиган амал", деб қарамайди. Ислом мезонидаги эътиборли рўза, иймон билан савоб умидида, яъни Аллоҳнинг ваъдасини тасдиқлаб, Аллоҳ ҳузуридаги нарсани талабида тутилган рўзадир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтмиш ndash маҳорат, юксак тажриба ва синовдан ўтган нарсалардир. Инсон уларсиз зулматга шўнғийди.

2008 10:12 / 24.02.2019
Луқмони ҳакимдан .Ҳикматни кимдан ўргандингиз, деб сўрашди. .Жоҳиллардан. Уларда қандай айб кўрсам, шундан четлашдим,, дедилар.

3135 09:05 / 21.05.2018
Аллоҳга элтувчи йўл узундир. Бу йўлнинг охирига етишинг муҳим эмас, умринг шу йўлда якун топиши муҳим.

3151 11:01 / 23.08.2018
Шундай замонда яшаяпмизки, агар тошга .Инсон бўл,, дейилса, тош .Узр Дийдам у даражада қаттиқ эмас,, дейди.

3857 09:30 / 25.05.2018