1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

2- 43. Намозни тўкис адо қилинг

03:15 / 27.05.2017 5259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ 

Бақара 43. Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг.

Яъни «Эй Бану Исроиллар, сиз ҳам мусулмон бўлиб, мусулмонлар ўқийдиган намозни ўқинг, улар молларининг закотини берганидек, сиз ҳам беринг ва жамоат намозларида қатнашиб, рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъ қилинг».

Сўнгра яҳудийларнинг, хусусан, уларнинг диний олимларининг одамларни иймонга, яхшиликка чақириб туриб, ўзлари ўша чақириққа амал қилмаётганлари фош этилади ва инкор қилинади. Бу умумий қоида бўлиб, ҳаммага тегишлидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодир эканини билмадингми Бақара 106.

4284 18:43 / 02.11.2017
Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг. Ва давоми...

6332 09:35 / 06.04.2018
Ва илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир. Бақара 163. Ушбу оятда Ислом ақийдасининг бош масаласи ndash Аллоҳнинг ягоналиги давоми...

4659 08:20 / 30.12.2017
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

4388 08:20 / 16.06.2017