1445 йил 13 шаъбон | 2024 йил 23 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон ойи муборак

09:05 / 01.04.2022 8519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг барокатлари ва раҳм-шафқатига бой ойдир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни васф этиб, шундай марҳамат қиладилар: «Бу сабр ойи, унинг мукофоти эса – жаннатдир».

Бу муборак ойда мусулмонларга Аллоҳ розилиги учун мислсиз имкониятлар ва баракотлар берилади. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда Аллоҳ таолонинг диққати инсонга қаратилганини таъкидлаб: «У Зот алоҳида раҳмат ёғдиради, гуноҳларни кечиради ва дуоларни ижобат этади. Аллоҳ таоло саъйи ҳаракатингизга қараб фаришталар олдида фахрланади. Шу ойда У Зотнинг шафоатига эришолмаган инсон, дарҳақиқат, бадбахтдир», дедилар.

Хуш келибсан, Рамазон!

Мағфират ва Жаннат эшиклари очилган, шайтони лаъин кишанланган муборак ой – Рамазон эшик қоқмоқда. Сизу биз бу эшикни очишга ҳозирмизми?!

2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинди.

Рамазон — алоҳида хусусиятларга эга ойдир:

1. Рамазон Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолодан биринчи ваҳий келган ойдир. Бу воқеа 610 йили Рамазон ойида содир бўлган. Рамазон – бу Қуръони Карим ойи.

2. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Яхши амаллар натижасида одам шу ойда Аллоҳ таолога яқинлашса, бу бошқа ойда фарзини адо этганга тенгдир. Рамазон ойида фарзни адо этганга эса бошқа ойда қилинган фарзга нисбатан етмиш фарз мукофотини олади. Бу ой сабр ойи, унинг мукофоти эса – Жаннатдир».

3. «Бу ойнинг биринчи ўн кунлиги – Аллоҳ таолонинг марҳамати, иккинчиси, кечирими, учинчиси, дўзахдан қутқариши. Рамазонда қулни озод этганни Аллоҳ таоло дўзахдан озод этади, ифторда рўзадорга сув берганни Аллоҳ таоло қиёмат куни Кавсар сувидан ичиртиради ва у Жаннат эшигига киргунича чанқамайди».

4. Рамазонда шайтонлар занжирбанд этилади, ва бошқа пайт каби ёмонлик қилолмайдилар.

5. Рўза тутиш Ислом устунларидан бири. Рамазон ойида рўза тутишни Аллоҳ таоло фарз қилиб берган. Рўзадаги афзалликларнинг саноғига етиб бўлмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: «Бу ойда ҳар бир киши очлик нималигини бошидан ўтказади ва бева-бечораларга раҳм-шафқатли бўладилар. Бу ойда иймонли бандаларнинг ризқи кенгаяди.

Рўзадорни таомлантирган гуноҳларидан фориғ бўлиб, дўзахдан озод этилади. У рўзадор билан тенг мукофотланади. Бунда рўзадорнинг мукофоти ҳам камаймайди».

6. Таровеҳ намози – Рамазон ойида хуфтон фарз намозидан кейин ўқиладиган суннат намозидир. Рўзанинг биринчи тунидан бошлаб ўқилади ва охирги тунда тугатилади. Таровеҳ намозини жамоа билан масжидда ўқиш афзалдир.

7. Фитр садақаси – Рамазон ойининг охирида бериладиган фарз садақадир. Фитр садақасини ийдул Рамазонгача беришга ҳаракат қилиш керак.

8. Бу ойда шундай бир тун борки, у минг ойдан ҳам устундир. Бу тун қадр кечасидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. Қадр кечаси не эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.» (Қадр сураси, 1–3-оятлар).

Лайлатул қадр – Қадр кечаси Рамазоннинг учинчи ўн кунлигига тўғри келишини кўпчилик уламолар такидлашган.

Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор».

Имом Аҳмад, Баззор ва бошқалар ривояти.

Агар бу дуо рўза пайтида, айниқса, ифтор пайти вақтида қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси».

Ибн Можа, Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Байҳақий, Ибн Ҳиббон, Таёлисий, Ибн Хузайма ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳлар ривояти.

Бу зикр қилинганлар Рамазон ойининг барча фазилатларини тўла қамраб ололмайди, балки, мазкур фазилатлар олдида дарёдан айрим томчилар холос. Йўқса, унинг фазилату хусусиятларини санаб адоғига етказиш мушкулдир.

Аллоҳ таоло бу муборак ойни, раҳмат ва мағфират ойи, дўзахдан нажот бериладиган ой, дуолар ижобат қилинадиган моҳи Рамазон ойини барчамизга хайрли ва баракотли қилсин! Уни тақво неъматига эришишимиз учун васила қилсин!

Интернет манбалари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳатистироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

4371 20:57 / 29.05.2018
1. Хар куни шакар, бўёқ моддаси солинган ичимликларни ичиш. Бу ичимликларни хафтасига икки мартадан ортиқ ичмасликка ҳаракат қилиш керак. давоми...

6877 13:59 / 30.05.2018
Араб тилидаги .таровеҳ, сўзи луғатда .дам олиш роҳатланиш, маъноларини билдиради. Рамазон ойида адо этиладиган йигирма ракъатли намознинг ҳар тўрт ракъатини давоми...

13751 16:42 / 28.05.2018
биринчи мақолаРамазон... Исми шарифингга жонлар нисор бўлсин сенинг. Хуш келдинг қутлуғ ва ўтлиғ ойим. Номингни қўрқмасдан, оғзимизни тўлдириб айтадиган давоми...

1343 11:30 / 01.04.2022