1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Илмнинг асли ибодатдир

21:39 / 19.05.2017 4848 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илмнинг даражаси буюк. Одамлар ризқ келишига сабаб бўлувчи илмларни орзу қилишади. Лекин адаштирмайдиган, ҳалол-ҳаромни ўргатадиган илмгина ибодатнинг асли саналади. Яратилган нарсаларни танишлик илми эса дунёни ислоҳ этади.  Буйруқлардаги илмнинг асли ибодатдир.

Қуръони Карим бизга Аллоҳ  таоло ва Набий алайҳиссалом ирода этган илмларни ҳам ўргатади. Бу илмлар фақатгина фойда эмас, балки роҳату лаззат берадиган илмдир. Аллоҳ таолони таниган, Унинг манҳажида, йўлида юрган кишига ҳам лаззат, ҳам фойда берадиган илм яқинлашади.

Илмсизлик Ислом умматининг энг асосий душманидир. Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Эй ўғлим, илм мол-давлатдан афзалдир, чунки илм сени қўриқлайди, сен эса молни қўриқлайсан», деганлар. Сарфлаш молни камайтиради. Аммо илм сарфлаш билан зиёда бўлади.

Илмсизлик  инсоннинг ашаддий душманидир. У инсонга ёмонликни раво кўради. Инсоннинг бошига қандай мусибат тушмасин, Яратувчисининг таълимотидан чиққани сабаблидир. Бандада вақт ва нафс бор экан, у Парвардигорнинг чегарасидан муаммоларини ҳал этиш учун чиқаверади. Бу чиқишига эса илмсизлик сабаб бўлади. Илмсизлик нафсга эрк беради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ва: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар» (Мулк сураси, 10-оят).

Эй банда, нафсингни яхши кўрасанми?! Бахтли бўлишни истайсанми?! Тананг соғ бўлишини-чи?! Ундай бўлса, илм талаб қил! Илм атрофингда, сенга ва болаларингга яқин бўлган инсонларда…

Ёш олим улуғдир. Кекса жоҳил кичикдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» (Зумар сураси, 9-оят.)

Ислом дини – илм динидир. Биринчи нозил бўлган суранинг биринчи ояти ҳам «Ўқи!» (Алақ сураси, 1-оят)деган амр билан бошланади. Шундай экан, фарзандларимизнинг ухровий, дунёвий, ахлоқий илмлар соҳиби бўлишига бугундан жидду жаҳд қилайлик. Зеро, эртага уларнинг меваси биз учун ҳам, ўзлари учун ҳам тотли бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билим ҳар бир инсон учун бирдек зарурдир. Бироқ у тўғри ва тартибли олинмаса, кўзланган натижага эришиб бўлмайди. Кейинги вақтда ҳар ким ўзига керакли давоми...

3092 15:29 / 20.01.2025
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар,, деган .Аҳзоб, сураси, 4142оятлар. Аллоҳни зикр қилиш қалбни Унга давоми...

7749 22:36 / 27.04.2017
Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар..Ким учун, дедик..Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У давоми...

6576 20:12 / 09.11.2017
Бу дунёда ҳаёт кечирар эканмиз, ўзимиз учун энг суюкли инсонларни намунаибрат қилиб оламиз ва уларга ўхшашга ҳаракат қиламиз. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, биз давоми...

18247 15:52 / 14.10.2017