Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Кимнидир гўзаллиги, чиройи учун яхши кўрсанг, бу севги эмас, шаҳватдир.
Кимнидир заковати учун яхши кўрсанг, бу муҳаббат эмас, ҳайратдир.
Кимнидир бойлиги учун яхши кўрсанг, бу ҳам муҳаббат эмас, балки моддапарастликдир.
Кимнидир ўз наздингда яхши бўлгани учун яхши кўрсанг, бу ҳам севги эмас, балки ҳис-туйғуларингдан миннатдорлигингдир.
Аммо яхши кўрган кишингни нима учун яхши кўришингни ўзинг ҳам билмасанг, мана шу ҳақиқий севгидир.
Шариф Абдуллатиф
Жаннатни излашда саҳобалардан фарқимиз шуки, улар жаннатни амал билан излашган, биз эса қуруқ орзу билан излаяпмиз.
3003 08:30 / 01.11.2017
Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма Балки .Роббим Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан, дея такрорлайвер.
4810 15:36 / 25.07.2017
Шакшубҳа хавфли дард бўлиб, юракдаги жасоратни барбод қилади, қалблардаги муҳаббатни ўлдиради ва кўзлардаги иймон нурини ўчиради.
1847 08:31 / 02.01.2019
Одамлар орасида фаҳш нарсаларни тарқатишдан ҳазир бўл.Улар ўз юкларини ҳам, ўз юклари билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарадилар ва албатта, қиёмат кунида тўқиб олган нарсалари ҳақида сўраладилар, Анкабут сураси, 13оят.
3348 08:35 / 05.01.2018