1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир

17:38 / 02.05.2017 3655 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир», дедилар».

Термизий «Зуҳд»да ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам киши Исломининг ҳусни ҳақида, чиройли бўлиши ҳақида сўз юритмоқдалар. Шариатда «фалончининг Исломи ҳуснли, чиройли бўлди» деган ибора, фалончи Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам, ҳақиқий равишда кирди, деган маънони ифода қилади. 

Ибн Баттоий: «Фалончининг Исломи ҳуснли бўлди» дегани «Эҳсон ҳадиси, яъни «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб турганидек ибодат қилишинг», деган ҳадис билан шарҳ қилинади», дейди.

Демак, кишининг Исломи ҳуснли бўлиши ҳам, ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин экан. Унинг қандай бўлиши эса Исломдаги кишининг ўзига боғлиқ. Агар инсон ўзи учун беҳуда бўлган нарсаларни тарк қилса, бу унинг Исломи ҳуснли бўлганига далил экан. Чунки бу ишни фақат ҳақиқий мусулмон одамгина амалга оширади. Чин мусулмон одам ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасига ўта жиддийлик билан қарайди. Қиёматда ана шу ҳар бир лаҳза учун ҳисоб-китоб, савол-жавоб бўлишини зинҳор унутмайди. Чин мусулмон одам беҳуда сарфланган вақт, молу дунё, соғлик, куч-қувват, имконият ва бошқа нарсалар учун қиёмат куни жавоб беришини тўла ҳис қилиб яшайди. Шунинг учун у беҳуда нарсага умуман яқинлашмайди. Бу эса ўз навбатида унинг Исломининг ҳусни бўлади.

Чин мусулмон бўлишни ўйлаган одам беҳуда, фойдасиз ва маъносиз нарсаларга ўзини урмайди. Ундай нарсаларни эса пасткаш кишилар қиладилар. Мусулмонлик эса олий шарафдир, юқори мартаба ва юксак мақомдир. Ҳар биримиз Исломимизнинг ҳуснли бўлиши учун уринайлик, беҳуда нарсаларни тарк қилайлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаноза қўйилиб, одамлар ёки кишилар уни елкаларига олганларида, агар давоми...

2743 05:55 / 23.06.2018
Абу Умома Судай ибн Ажлон алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини давоми...

2633 21:10 / 02.01.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан бирортангиз мен унга отаонасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан давоми...

3569 03:15 / 22.03.2017
. ,. . ,. 6481. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши .Эй Аллоҳнинг расули, менинг қариндошларим бор. Уларга силаи раҳм давоми...

1652 08:38 / 31.12.2018