1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари

20:00 / 28.04.2017 4408 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар», – дедилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган. 

Термизий:

«Лекин у зот гапни бўлиб-бўлиб гапирар эдилар. Олдиларида ўтирган одам ёдлаб олар эди»ни зиёда қилган.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни шундай гапирар эдиларки, агар сановчи санаса, санаб улгурарди».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.


Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари муфассал калом эди. Уни эшитган ҳар бир шахс фаҳмлар эди».


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-доналик ва шошилмаслик бор эди».

Абу Довуд «Адаб»да ривоят қилган.


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунарли бўлиши учун сўзни уч марта такрорлар эдилар».

Термизий, Бухорий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Албатта, бундай такрорлаш зарур бўлганда, аҳамиятли нарсаларга оид бўлган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб давоми...

6037 13:00 / 13.12.2020
679. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким кечқурун Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, кифоя қилади,, давоми...

4909 20:00 / 25.02.2022
575. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сут ичдилар ва ундан оғизларини чайқадилар ҳамда .Унинг мойи бор,, давоми...

8937 17:30 / 22.10.2021
593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги давоми...

4526 19:00 / 03.12.2021