1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Ширкнинг кароҳияти

15:33 / 28.04.2017 3626 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда уйланган йигит ота-онасининг топшириғига биноан имом домлани уйига чақириб келди. Домла деворлари оқланган, дарвозаси чиройли қилиб бўялган дарвозадан кирар экан, дарвоза тепасида осилган бир боғ исириққа назари тушди.

Ҳол-аҳвол сўрашганидан кейин йигитнинг онаси гап бошлади:
- Ўғлимни яқинда уйлантирган эдим, ёш келин-куёвлар кечалари босинқираб-алаҳсираб чиқишади. Уларнинг айтишига кўра, ҳовлида бир нарса безовта қилар эмиш. Жин дейишадими, зиён дейишадими, бунақа нарсаларга дуч келмаганим учун тушуна олмай турибман. Шунга сизни чақиртириб келдим.
Домла куёв бола билан суҳбатлашгач, дарвазага осилган исириқни олиб ташлашни буюрди.
Бироз вақт ўтгач, йигит онаси билан домла ўтирган уйга кириб келди ва онаси:
- Домла, булар дарвозамиз тепасига не ниятлар билан осиб қўйилган исириқни олиб ташлашмоқчи. Уларга айтинг, исириққа тегишмасин. Агар керак бўлса, қопи билан олиб келиб бераман, - деди.
- Янга, исириқни деворга нима ниятда осиб кўйгансиз билсак бўладими - сўради домла.
- Ҳовлимизни бало-қазолардан, инс- жинларнинг ёмонлигидан асрайди, деб осиб қўйганмиз, - дея жавоб берди йигитнинг онаси.
- Ўзини одамларнинг қўлидан, ўроғидан сақлай олмаган бир жонсиз нарса қандай қилиб ҳовлингизни турли зарарлардан асраши мумкин. Бу хақда ўйлаб кўрмадингизми? Келин-куёвларнинг безовталигини кетказа олмаган сўзимизга далил эмасми? Кимки фойда-зарарни Холиқдан эмас, махлуқдан изласа, улкан гуноҳ содир қилгани билан биргаликда Аллоҳнинг химоясидан маҳрум бўлади. Чунки Парвардигорнинг ҳифзу ҳимоясидан воз кечиб, аллақандай нарсаларга суянган бандаларни асрашни Аллоҳ таоло ўша нарсаларнинг ўзига топшириб қўяди. Бу нарсалар эса, ҳеч қандай фойда бера олмаслиги аниқ. Сизнинг ҳимоятдан маҳрум бўлишингиз ховлингизда жинларнинг қўним топишига сабаб бўлган бўлиши керак, - деди домла.
- Энди булардан қутулишнинг чорасини айтинг, - деди йигитнинг онаси.
Домла давом этди:
- Улардан қутулишнинг чораси фақат дарвозадан исириқни олиб ташлаш билан бўлмайди, балки исириқ турли бало-қазолардан, кўз тегишидан асрайди, деган эътиқодни миядан чиқариб ташлаш керак. Унинг ўрнига барча яхшилик ва ёмонликлар АЛЛОҲ Таолодан, фойда-зиён ва ҳимоят ёлғиз Ундан эканига чин дилдан иймон келтирмоқ, эътиқод қилмоқ даркор.
Бир неча кун ўтиб йигит домланинг уйига борди. Исириқни олиб қўйишганини ва энди уларни ҳеч нарса безовта қилмаётганини айтди.
Куч ва қудрат ёлғиз АЛЛОҲ дандир!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозир эътиборингизга бекободлик бир йигит томонидан айтиб берилган ҳикояни ҳавола қиламиз. Бу ҳикояда мўминлар учун ибрат, ҳали Аллоҳнинг ибодатига кирмаганлар давоми...

4035 15:38 / 28.04.2017
Салафлардан бирлари айтадилар Бир куни Яман кўчаларининг бирида кетаётсам, йўл устида турли байтлар ила Роббини улуғлаётган бир болани олдидан чиқиб қолдим. У давоми...

2888 15:12 / 28.04.2017
Бугунги кун... Аллоҳнинг кунлари осуда ўтаётгандек. Аслидачи, аслида ҳам шундайми Дунёга теран нигоҳла назар соладиган бўлсак, ғаройиб воқеалар шоҳиди бўламиз. давоми...

3046 15:40 / 28.04.2017
Зубайр ибн Баккор айтади Синглимнинг қизи аёлимга Тоғам ўз оиласига меҳрибон, ғамхўр. Оиласини жуда яхши кўради. Устингизга кундош ҳам олмайди, биронта жорияга давоми...

2801 15:02 / 28.04.2017