1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Albatta, yolg‘onni Allohning oyatlariga iymon keltirmaydganlar to‘qiydilar

21:38 / 27.04.2016 2772 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дини умуман ёлғонни ҳаром қилган. Ислом назарида ёлғончи Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдганлар тўқийдилар”, деб марҳамат қилган. Шундай бўлганидан кейин Расули акрам (сав)га нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш мисли йўқ улкан гуноҳ бўлади.

Пайғамбаримиз (сав) дан Авф ибн Молик (ра) ривоят қиладиларки, у зот алайҳи салоту ва салом "одамларга фақат амир ёки маъмур ёки риёкор томонидангина гапирилади" деганлар. Бу ҳадисда шарифни имоми Абу Довуд ва имоми Аҳмад ибни Ханбал (ра) лар ривоят қилганлар. Бу ҳадиси шарифда мусулмон жамиятида, мусулмонлар оммасига ваъаз насиҳат, илмий суҳбат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва бўлмаган кишилар ҳақида сўз кетмоқда. Ҳақиқий Ислом жамиятида мусулмонларга ичларида Исломни яхши билган, тақводор, илмли, ақл-фаросатли ва бир қанча етук сифатларга эга бўлган чин мусулмон киши амир бўлади. Биринчи навбатда мусулмонларга амр-маъруф, наҳи мункар ваъазу насиҳат қилиш ҳуқуқига ана ўша амир ҳақлидир. Иккинчи ўринда "маъмур" яъни ҳақли томондан маъул киши тарафидан шу ишга амир қилинган шахс ҳақлидур. Бундай шахсларга шаръий илмларни тўлиқ ўрганиб, расмий ижозат, шаҳодатнома олган ёки маълум ва машҳур уламоларнинг руҳсатини олган киши бўлади. Ана шундай кишиларгина мусулмонларга ваъаз насиҳат, иршод, амр-маъруф ва наҳи мункар қилишлари мумкин. Агар мазкур сифатларга эга бўлмаган кишилар бу ишни қилсалар риёкорлик учун қилган бўладилар. Ўзларини билимдон қилиб, Ислом учун жонкуяр қилиб кўрсатиш учун риёкорлик қилаётган бўладилар. Ушбу риёкорлик йўли билан мусулмонлар ичида обрў қозонмоқчи, уларнинг ишончига, ҳурматига сазовор бўлмоқчи бўладилар, аслида эса алдамчилик қиладилар. Мусулмонликни қуруқ гап билан эмас, чин ихлос билан, Исломга амал қилиш билан кўрсатиш лозимдур. Афсуски ичимизда шу қаблдаги риёкорлар жуда ҳам кўп. Оқ кўнгил мусулмонлар ҳақиқий олим ким, риёкор, қаллоб ким билиб олишлари лозимдур. Бунинг учун Исломни ўрганиш, гапларни фарқлай билиш, гапираётганларни Исломга амал қилишига қараш керак. Ҳақиқий уламоларга қулоқ осиб, риёкорлардан сақланмоқ лозимдур. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, отаонаси давоми...

3410 21:01 / 24.04.2016
Баъзи кишилар борки, билиб туриб ҳам гуноҳ ишларга қўл уришади. Энг яқин дўстларимдан бирини маст қилувчи ичкилик ичишдан ҳамиша қайтараман, аммо у гапларимни давоми...

2453 14:20 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Онлайн илм олиш ҳақидаги биродаримизнинг таклифини қўллаб қувватлайман. Қуръон ўқишни ўрганмоқчи бўлган давоми...

2634 21:06 / 22.04.2016
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Муҳтарам Ҳазрат, Бир йилча аввал Сизга сайтдан мурожаат қилиб, савоби марҳумларга аталиб ҳадя сифатида қавм давоми...

2715 21:07 / 24.04.2016