1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мен оилали аёлман. Ҳар ҳафтада ота-онамнинг уйига, яъни қизлик уйимга бораман.

21:21 / 27.04.2016 3161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен оилали аёлман. Ҳар ҳафтада ота-онамнинг уйига, яъни қизлик уйимга бораман. Мени интиқлик билан кутган ота-онам яхшилаб меҳмон қилишга ҳаракат қилишади. Лекин, ота-онамнинг дўконлари бўлиб, улар сигарета сотишади. Биламанки у ҳаром ва бундан топилган пул ҳам. Шунинг учун уйга борганимда ўша пулга харид қилинган нарсаларни ейишда иккиланаман. Бундан ҳолатда мен қандай йўл тутишим кераклиги борасида бирор маслаҳат берсангиз, илтимос.

Албатта ота-онани зиёратига бориш, уларга силаи раҳм қилиш, ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, эъзозлаш, дуоларини олиш ниҳоятда матлуб нарса. Шунинг учун мана оила қуриб бола-чақали бўлиб кетган кишилар ҳам келинларимиз, қизларимиз ҳам ҳар ҳафтада имконини топганда ота-оналарини бориб зиёрат қилиб туришлари шариатимиз кўрсатмаси, оилаларимиз амал қилиб келаётган нарса. Энди бу ердаги муаммо фарзанд ҳалол харомни ажратиб, ўзининг ҳалол юришлигининг хис қилиб, уйида шуни тадбиқ қилиб турганда, ота-оналари бу нарсани фарқига бормай туриши. Ҳалол харомни фарқламасликлари, харомдан ҳазар қилмасликлари катта муаммога айланади. Ҳақаиқатан сигарета, попирс зарали нарса эканлиги, фойдасиз эканлигини бутун дунё тушуниб етди. Ҳозир тараққий этган давлатларда мана шу нарсани ман қилиш бўйича бир қанча қарорлар чиқмоқда. Одамлар тўпланадиган жойларда чекиш, нақлиёт воситаларида чекишни ман қилиш каби қонунлар чиқмоқда. Шу сигарет ишлаб чиқарадиган ширкатларга катта-катта солиқлар солинмоқда, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Мана яқинда Бирлшган Миллатлар Ташкилотиниг баёноти чиқди солиқ тўғрисидаги олиб борилган текширишларида "ҳар йили шу сигарета чекиш, попирс чекиш оқибатида, 5 млн. ўлаётган экан". Бунинг иқтисодий заралари, одоб-аҳлоққа етадиган зарарлари, соғлиқ-саломатга етадиган зарарлари сонсиз-саноқсиз. Мана бу нарсани тушуниб, дема сигарета, попирс сотиб пул еғадиган бўлиш мўмин-мусулмонларга мутлақо тўғри келмаслигини англаш керак. Энди саволдаги ҳолатга қайтадиган бўлсак, ўша ота-оналарни дўконида попирсдан ҳам бошқа нарсалар сотиладиган бўлса, балки улар кўпчилигини яъни сотиладиган нарсаларни кўпини ташкил қиладиган бўлса, ота-онанинг попирс сотишдан бошқа ҳам даромадлари бўладиган бўлса, зиёратга борганда қиз уларни меҳмондорчилигидан есалар бўлади. Ана шу ҳалол топган яъни ҳалолдан топилган маблағдан бўлган деган ният билан. Лекин попирсдан бошқа нарса даромад манбаалари бўлмаса, унда онта-оналарига айтиб, бу нарса яхши эмаслигини, бошқа бир ҳалол пок нарсадан касб қилиш зарурлигини тушунтирсалар одоб билан яна ҳам яхши бўлади. Ҳозир демак бошқа манбаалари бўлса ҳам айтиш керак "мана бошқа манбааларингиз турибди, бу нарсани сотишга эҳтиёжларингиз йўқ, бу нарса яхши эмас шунинг учун попирсни сотишни тарк қилсаларингиз яхши бўлади" деган гапларни одоб билан айтсалар, яна ҳам яхши бўла эди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрат, рўзага доир қуйидаги саволларим бор эди1. Ҳазрат, рўзадор инсон атир ишлатса, бўладими Масалан, сепиладиган ёки суриладиган. Суриладиган атир ишлатса, рўза давоми...

12713 15:57 / 24.04.2016
СаволАссалому Алейкум 1. Уйимизда илинган календарда бир муслима қизчанинг расми бор. Шу жоизми2. Табиат расмлар уйга илса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф1. Жоиз эмас.2. Бўлади.

6070 08:20 / 14.10.2017
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 45 марта эмган эканман. Тақдир давоми...

3684 21:15 / 22.04.2016
Ассалому алайкум Бир аҳли илмга келган саволни жавобини ўқидим. Унда айтилишича, инсонга бу дунёда қандай дард келса, у уни гуноҳини тўкади. Қабрда ҳам, олган азоби давоми...

1995 12:37 / 17.06.2019