1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳамиша намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан.

20:57 / 27.04.2016 4025 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳамиша намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан. Намоз вақтини интиқлик билан кутаман ва назаримда намоз вақти киргандек бўлади. Лекин намозни бошлаганимдан сўнг азон эшитилади. Шундай пайтда нима қилишни билмайман. Намозни бузиб, бошидан ўқиш керакми ёки давом эттирса ҳам бўладими?

Аввало уйингизга азон эшитиладиган бўлса, азон айтилаётган масжидда намоз ўқишингиз керак, буни яхши билиш керак. Жамоатга бориб намоз ўқишингиз керак, бу бир. Иккинчидан ҳамма кишиларимиз, жуда кўпчилик одамлар намозни вақти тўғрисида тўлиқ тушунчага эга эмаслар. Намозни вақтини бугунги кундаги тақвимлардаги вақт деб билишади. Мисол учун тақвимда соат бирда пешин намози бўлади деб қўйилган. Ана одамлар шуни соат бирдан олдин ҳам бўлмас эмиш, кейин ҳам бўлмайди деган тушунчалари бор. Йўқ ундай эмас намознинг вақти фарз бўлганда, белгиланганда соат деган нарса йўқ эди. Жаброил а.с. фаришта Пайғамбаримиз с.а.в. га намозни таълимларини бериб ўргатганларида икки кун кетган. Биринчи куни бешов намозни ҳам дастлабки вақтида ўқиб кўрсатганлар. Иккинчи куни бешов намозни ҳам оҳирги вақтида ўқиб кўрсатганлар. Ва кейин мана беш вақт намозни вақти кечаги вақт билан бугунги вақтнинг орасидадир. Ана энди ана шу маънода қарайдиган бўлсак, мисол учун бита намозни олайлик пешин намозини. Пешин намозининг аввалги вақти қуёш қиёмдан оққанидан сўнг. Қиём деганимиз қуёш тикка келиб зенитда турганлигини қиём дейилади. Ана шу қуёш энг туш вақтини ўртасига келиб қиёмда турганида, ҳар бир нарсага қаралса сояси энг қисқарган пайти бўлади. Ана энди ўша қуёш қиёмдан оққандан кейин ҳалиги қисқарган соя узайишни бошлайди. Ана шу соянинг узайишининг бошланиши пешиннинг вақти кирганлигидан далолат беради. Ана шу пайтда пешин намозининг вақти киради. Энди пешин намозини давоми эса ҳар бир нарсанинг сояси ўша қиём вақтидаги соясини ҳисобга олмасдан, ўзининг қоматига, бўйига икки баробар чўзилгунча давом этади. Бу энди бир қанча вақт бўлади. Ана бу нарсани тушуниш керак, ана шу тушуниб олгандан кейин ундан кейин нима бўлади. Бошқа нарсаларни намоз вақтидаги тушунчаларни тўлиқ тушунимиз ҳам мумкин. Ана энди ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча пешин вақти турди. Икки баробар бўлиб ундан бироз ўтиши билан аср вақти киради. Ана энди асрни вақти қуёш ботгунича давом этади. Шу тарзда ҳар бир намознинг вақти маълум бир соатларда давом этади. Ана энди ўзи инсон азон эшитилган жойга бориб намоз ўқиши керак эдию, мана бу савол эгасига ўхшаб уйида ўқийдиган бўлиб қолди. Уйда ўқиётганида азон айтилиб қолди, нима қилади? Ана азон қачон айтилади шуни билиш керак. Азон агар ўша қиёмдан озгина қуёш оғиши билан айтиладиган бўлса одатда албатта у одам нотўғри пайтда намоз ўқиётган бўлади, намозини қайта ўқиши керак. Агар азон ана шу қиёмдан қуёш оққанидан бир ўн дақиқа, ўн беш дақиқа, йигирма дақиқа кейин айтиладиган бўлса унда намозининг қайта ўқишини кераги йўқ. Чунки вақтида ўқиётган намоз бўлади, мана шу яхши билишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Қиз ҳам ўғил ҳам фарзанд лекин авлод давомчиси деб ўғил фарзандни айтишади. Ҳозирги кунда экология ва турмуш шароит туфайли асосан қиз давоми...

33032 06:10 / 30.09.2018
Яқинда илмли бир кишидан эркаклар ўз хотинининг синглисига уйланиши мумкин эмас, деб эшитиб қолдим. Шу гапда жон борми Аёллардан яна кимларга уйланиб давоми...

5372 15:41 / 24.04.2016
Савол Шайх ҳазратлари рўза рамазон ойи муборак болсин. Мен Россия давлатидаман ҳазрат бу ерда рўза 9 июльхайит 8 август деб белгиланган. Биз рўзани 9 июльда давоми...

6636 22:57 / 31.05.2017
Мен асли Бухороликман. Поезд Бухорогача 70008000 сўм. Лекин ҳар сафар уй бориб келиш учун шунча пул топиш қийин. Шу сабабдан одатда биз проводника 3000 сўм берамиз. Ва давоми...

3579 20:50 / 27.04.2016
Аудиолар

211113 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130372 14:35 / 11.08.2021