1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ТАСБЕҲ ҲАҚИДА

20:22 / 27.04.2016 3777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Шайх жаноблари, биз мусулмонлар тасбеҳни кўп ишлатамиз. Унинг тарихи ва келиб чиқиши ҳақида билишни хоҳлар эдик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳозирда мўмин-мусулмонлар ичида баъзи бир мазҳабга қарши бўлишга ва баъзи бир амалларни бидъат-хурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар «тасбеҳ ўгириш бидъатдир, бу ишни пай-ғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаганлар, саҳобалар ҳам қилмаганлар», деган маънодаги гапларни тарқатиб, мўмин-мусулмонларнинг хаёлларини паришон қилиб, баъзи бир ихтилофлар, тушунмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётирлар. Лекин мужта-ҳид уламоларимиз тасбеҳни тутиш жоизлиги ва ундан фойдаланиш мумкинлигини айнан пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятдан олганлар. «Сунан» номли донг таратган китобларнинг соҳиблари Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Ибни Можа ва Имом Насаъийлар қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. Бас, у зот «Мен сенга ундан осон ёки афзал нарсанинг хабарининг бераман: Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа фис-самаъи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа фил-арзи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа байна залик, Субҳаналлоҳи адада ма холақа ма ҳува холиқун, Аллоҳу Акбар мислу залика, валҳамдулилаҳи мислу залика, ва Ла илаҳа иллаллоҳу мислу залик, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи мислу залик» дедилар.
Ушбу ҳадисда зикрни кўп такрорлаш ва уни қўлдан бошқа нарса билан санаш ҳам мумкинлгига далил бор. Худди шу маънони англатиш учун машҳур муҳаддис имом Абу Довуд ўз китобида майда тош билан тасбеҳ айтиш бобини очган ва ушбу биз ўрганаётган ҳадисни келтирган. Мана шундан бизда тасбеҳ номини олган, маълум бир ададдаги данак ёки думалоқ нарсаларни ипга тизиб ясаладиган, араблар «субҳа» деб номлайдиган нарса пайдо бўлган. Ибни Манзур бу нарсани тушунтириш учун «субҳа»–тасбеҳ айтувчи, ўзи айтадиган тасбеҳларни санайдиган доналардир, бу янги чиққан сўз, гоҳида уни «мисбаҳам» ҳам дейилади» деган.
Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларини «Авнулмаъбуд» номли шарҳ қилган Шайх Муҳаммад Шамсулҳақ раҳматуллоҳи алайҳи ҳозир биз ўрганаётган ҳадисни келтиргандан кейин бу ҳадис тасбеҳни «данак» ёки «майда тош» билан санаш жоизлигига далилдир, тасбеҳ қилиб олса ҳам бўлаверади, чунки ораларида фарқ йўқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкура аёлнинг амалини иқрор қилдилар инкор қилмадилар. «Бўлиб турган нарсадан, афзал нарсага иршод қилиш аввалгисини жоизлигини ман қилмайди» деганлар. Бу ҳақда бир қанча асарлар ривоят қилинган. Буни қилишни бидъат деганлар, тўғри айтмаган, дейди Шайх Му-ҳаммад Шамсулҳақ.
Ибн Ҳажар раҳматулоҳи алайҳи эса, «мазкур ҳадисдан тасбеҳ тутиш мандублиги чиқади, уни бидъат дейиш» тўғри эмас, деган.
Ибн Аллон бўлса, «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур аёлнинг данак ёки майда тош билан санаб зикр қилаётганига иқрор бўлишлари бу ишнинг суннат эканига далилдир. Тасбеҳ тутиш ҳам майда тошнинг ўрнидаги нарса. Тасбеҳ тутиш ҳақида латиф бир жуз ёзиб, уни «Ийқотул масобийҳ, лимашруиати иттиҳозил масобийҳ»–тасбеҳ тутишнинг шаръий экани ҳақида ёқилган чироқ» деб номладим» деганлар. Унда бу масалага оид хабарлар, асарлар ва ихтилофларни келтирдим, зикрни панжалар билан санаш афзалми ёки тасбеҳ билан деган саволга жавоб изладим. Хулоса шуки, қўл билан санаш, хусусан, намознинг зикрларини қўл билан санаш афзалдир. Аммо кўп ададли зикрларда адашиб кетмаслик учун тасбеҳ билан санаган афзалдир», дейилган. Мана, шундоқ қилиб, «тасбеҳ» деб аталган нарса келиб чиққан.
Аллоҳнинг зикрини қилиш иштиёқида, уни кўпроқ зикр қилиб, ададини ошириш маъносида мўмин-мусулмонлар рағбат қилган ҳолда мана шу тасбеҳларни қилиб олганлар. Аллоҳнинг зикрини қилиш, унинг ададини кўпайтиришни, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзи ҳаммамизга насиб этган бўлсин. Турли бораларда, жумладан, мана шу тасбеҳ борасида ҳам ихтилоф қилишдан Аллоҳ таоло ўзи сақласин, ихтилоф қилувчиларга эса Парвардигори олам инсоф бериб, ҳамма соҳаларда, жумладан, ушбу маънодаги ихтилофда ҳам ўзи қутқариб, уларни ҳам тўғри йўлга бошлаган бўлсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари ва шу сайт администраторлари Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин ва сизларни Ўз паноҳида асрасин ҳар доим. Устоз давоми...

7298 17:22 / 17.06.2017
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Биз ҳозирги вақтда шимолий ҳудудда ишлаймиз, шу ердаги жомеъ масжиддан олган намоз вақтлари қуйидагича 22.07.2012 й., фажр 0052 давоми...

4103 05:11 / 09.06.2017
.Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

7889 18:56 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Фарзанд туғилиб чақалоқлигида тўғрук хонада ўлса, кейин унга чиройли исм бериб кўмилса шу фарзанд отаонасини жанатни эшигини олдида кутиши давоми...

2452 10:14 / 05.12.2018