1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак?

20:10 / 27.04.2016 9817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак? Шунингдек, ёш ўғил болаларнинг либослари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жумладан ёз пайтларида.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳаммага маълум ва машҳурки, бало-ғатга етган эркак кишининг аврати–киндиги билан тиззаси орасидир. Киндик ва тизза тўсилган ҳолда, тананинг ўша оралиқдаги қисми, еркитилган бўлса, эркак киши авратини беркитган бўлади, қолган тарафларини кўрсатиши, яъни очиқ ҳолда юриши гуноҳ бўлмайди. Лекин одоб юзасидан, эҳтиром юзасидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш юзасидан, албатта чиройли ва гўзал кийим кийиши, ярим яланғоч ҳолда юришини тарк қилиши лозим-лобуд бўлади. Айниқса намоз ўқиётган пайтда кийимларни яхши қилиш, авратни беркитиш фарз. Ундан бошқа пайтларда ҳам кийимларни яхши-чиройли қилиб олиш албатта марғуб нарса, яхши нарса, одоб-ахлоқ доирасидаги нарса бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда «Ҳузу зийнатакум маъинда кулли масжидин» деган оятни нозил қилган, яъни «ҳар бир масжидда зийнатингизни тутинг». Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган. Албатта ҳаммамизга маълум ва машҳурки, намоз ўқиётган пайтда кийимнинг шакли-шамойилига эътибор унча йўқ, балки авратни тўсишига ва пок бўлишига алоҳида эътибор берилган.
Шунингдек, саволда «ёш ўғил болаларнинг либоси ҳақида, жумладан ёз пайтларида» сўралиши замирида баъзи-бир қисқа, калта кийимларни кийиш мумкинми-йўқми, ҳозир шунақа киядиганлар кўпайиб кетди», деган маъно ҳам бўлиши мумкин. Албатта бу ерда фарзни адо этиш маъносида савол бўлса, авратини тўсиш фарз, қолганида намози қабул бўлаверади, лекин аввал ҳам айтиб ўтганимиздек орада суннат бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авратларинигина тўсиб олиб намоз ўқиётганларини ҳеч ким кўрмаган, балки доим одоб билан, яхши либосларни кийиб намоз ўқиганлар. Са-ҳобаи киромлар ҳам шу ҳолатда бўлишган. Улардан кейинги авлодлар ҳам, мусулмонларнинг ҳаммаси чиройли либослар билан, одобли кийимлар билан намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Бугунги кунда ҳам ана шу нарса давом этиши керак, бунга эътибор беришимиз лозим ва лобуд. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен фарз намозларни лабни қимирлатмай дилдан ўтказиш орқали кўп йиллар давомида ўқиганман. Яқинда билсам бундай холда намозлар адо бўлмас экан. давоми...

6248 06:30 / 25.08.2018
Аллоҳ бизга фарзанд ато этди. Фарзанд туғилиши эрхотинга қандай вазифаларни қўядиЖАВОБ Бола туғилганидан сўнг қилиниши лозим бўлган суннат ва мустаҳаб ишларнинг давоми...

26167 18:33 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари quotҲикматли дунёquotда ботинийлар ҳақида эшитдим. Ҳозирги кунда улар кимлар, қайси сифатларидан таниймиз Аллоҳ давоми...

6199 21:11 / 22.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари ва шу сайт администраторлари Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин ва сизларни Ўз паноҳида асрасин ҳар доим. Устоз давоми...

9693 17:22 / 17.06.2017
Аудиолар

211051 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130312 14:35 / 11.08.2021