1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўзини осиб ўлдириш ҳоллари гоҳо учраб турибди.

16:39 / 27.05.2016 4927 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўзини осиб ўлдириш ҳоллари гоҳо учраб турибди. Бунинг сабаблари суриштирилганда ўзини ўлдиришга бўлган сабабни топиб бўлмайди. Кўпчиликнинг фикрича бу ҳолат касаллик оқибатида, ёки ҳозирги вақтда кўпайиб кетган сеҳр-жоду оқибатида келиб чиқади, деб билишади.
Бундай ҳолатда, яъни ҳақиқатдан ҳам шу сабаблар билан ўлган одам бўлса, у ҳаром ўлган ҳисобланадими?
Жавобингиз учун раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ўзини ўзи ўлдириш Аллоҳнинг қазои қадарига норози бўлиш, Аллоҳ берган ҳаёт неъматига нонкўрлик қилиш, осийлик ва иродасизликдир. Ўзини-ўзи ўлдириш мусулмонларга хос бўлмаган қўрқоқлик ва номардликдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқимаганлари бу одамнинг қилган номаъқулчилиги учун муносиб жазо ҳамдир. Охиратда эса, алоҳида жазолар бўлади.
Имом Бухорий Собит ибн аз-Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташида ўша билан азобланади», деганлар.
Имом Бухорий Жундуб розияллоҳу ан-ҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одамнинг жароҳати бор эди. У ўзини ўлдирди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла:
«Бандам мендан аввал жони ҳақида ўзи шошқалоқлик қилди. Мен унга жаннатни ҳаром қилдим», деди», деганлар.
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўзини ўзи бўғган дўзахда ҳам бўғиб туради. Ўзига ўзи пичоқ урган дўзахда ҳам пичоқ уриб туради», деганлар.
Демак ўзини-ўзи ўлдирган одамнинг дўзахга тушишига шубҳа йўқ.
Одамларга ўрнак бўлиш учун бу дунёда ҳам унга ўзгача муносабатда бўлинади.
Умар ибн Абдул Азиз, Авзоий ва Имом Аҳмаднинг мазҳаблари бўйича ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алекум ҳазрат Хозирда .Геппатит С, кассалигига қарши даволаняпман.Даволаниш муддати 48 хафта бўлиб хар хафта 1 дона укол Пегасис вакунига 5 дона давоми...

4516 22:10 / 30.04.2017
САВОЛ Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Бир куни Тошкент шаҳрига хос наҳорги фотиҳа ошида ўтирган эдик. Ҳамма келиб ўз давраси учун Қуръон тиловат қилиб, дуо давоми...

3604 16:35 / 27.04.2016
СаволУмрингизни Аллоҳ барокатли қилсин. Савол, узоқ сафарга борганда уй эгаси қиблани кўрсатган томонга қараб намоз ўқиса, маълум кундан кейин қибла бошқа давоми...

4402 17:32 / 30.07.2017
САВОЛ Жимоъдан сўнг озгина бўлса ҳам бавл қилиш керак, дейишади. Баъзи одамлар ғусл қилинадиган жойга бавл қилишади. Баъзилар ташқарига чиқиб бавл қилишади ва давоми...

4651 18:42 / 26.04.2016
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021