1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарз

16:24 / 27.04.2016 4113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Саволимиз шундан иборатки, аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарзми?
Кўп манбаларда қазоси ўқилмайди, деб берилган, лекин Абдулазиз Мансур таржимасидаги Қуръони Каримнинг (2004 йил) Бақара сураси 222-оятига берилган изоҳда ҳайз пайтида ўқилмаган намознинг қазоси ўқиб берилади деб ёзилган.
Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қилиб қоламиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Саволингизга «Мухтасари Виқоя» матни ва унинг шарҳи ила жавоб бераман.
«Ҳайз намоз ва рўзани ман қилади.
Рўза қазо қилинади, намоз қазо қилинмайди».
Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«У киши айтадики, Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Нима, сен Ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман», дедим.
«Ўша нарса бизда ҳам бўлар эди. Бас, рўзанинг қазосини тутишга амр қилинар эдик, намознинг қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди». Бешовлари ривоят қилишган.
Рўза йилда бир марта фарз бўлади. Ҳайз кўрган аёл маълум кунларнинггина рўзасини қазо қилади. Шунинг учун рўза савобидан маҳрум бўлмаслиги юзасидан унинг қазосини тутади.
Намоз эса ҳар куни беш марта фарз, ҳайз кунларида қолдирилган намоз сони кўпайиб кетади. Бунинг устига аёл киши ҳар ойда ҳайз кўради. Бу ҳар ойда такрор машаққат дегани. Шунинг учун, ҳайз кўрган аёлдан намозни қазо қилиш талаб қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен бир одамдан 8 миллион сўм қарз бўлиб қолгандим, энди оймаой қайтаряпман иншааллоҳ, лекин бу пулларни қарз давоми...

4947 09:05 / 28.08.2017
СаволАссалому алайкум Динимизда нималарни тавоф қилишга рухсат борЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом Фақат ва фақат Каъбани. Валлоҳу аълам

5340 14:57 / 05.04.2018
Ассалому алайкум Азиз устозлар, бундан бир ярим йилча аввал холамнинг қизи намоз ўқимас ва рўмол ўрамас эди. Аллоҳ ҳидоят қилиб алҳамдулиллаҳ ҳозир намозхон. давоми...

3282 09:37 / 16.03.2019
Ассалому алайкум Муҳтарам Устозлар, .Ҳадис ва Ҳаёт, китобини намоз ҳақидаги 6жузида 805рақамлик ҳадисда Имом хатиб минбарга чиққанда суннатга мувофиқ салом бериш давоми...

2386 07:22 / 22.10.2018
Аудиолар

211048 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130308 14:35 / 11.08.2021