1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Айкидо шарқ кураши санъатига қатнайман.

16:03 / 27.04.2016 3775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!
Мен мана 4 йилдирки Айкидо шарқ кураши санъатига қатнайман. Ҳозирда яшил белбоғ (биласизки, уларда сариқ, яшил ва қора белбоғ соҳиблари бўлади) учун имтиҳон топширмоқчиман. Аммо мени ўйлантираётган нарса уларнинг бир-бирларига бош эгиб рукуъ каби ҳаракат қилишлари. Ўзимизнинг дарсларда бу ҳаракатни мен қилмайман (тренеримиз тушунадиган одам) аммо ҳозир белбоғ олиш учун бошқа шаҳарга семинарга кетяпман ва у ерда мана шу ҳаракатни қилмасам белбоғ соҳиби бўла олмаслигим мумкин. Шунинг учун рақиб билан сал бошимни эгиб (ҳатто кўзимни ҳам ерга қаратмасдан) саломлашсам бўладими? Бу инсонга рукуъ қилишга кириб қолмайдими?
Ўтириб қилинадиган машқларда бир-бирларига сажда қиладилар ҳисоб. Бу ҳаракатни ҳам умуман қилмайман. Аммо яқинда айтишдики тиззани ерга қўйиб бир қўлга суяниб саломлашсанг ҳам бўлади деб. Шу шаклдага ҳаракат қилишим Исломга зид бўлмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Бир киши:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Биздан бир одам ўз биродари ёки дўстини учратиб қолади. Ўшанда унга инҳиноъ қиладими?" деди.
«Йўқ», дедилар.
«Уни қучоқлаб, ўпадими?» деди.
«Йўқ», дедилар.
«Қўл ушлашиб кўришадими?» деди.
«Ҳа», дедилар».
Ҳадисдаги «инҳиноъ» сўзини «эгилиш» деб таржима қилинганидан келин салом берганидаги эгилиши шу ҳадисга биноан мумкин эмас деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо эгилиш билан эгилишнинг фарқи бор.
Уламоларимиз бу ҳадисдаги «инҳиноъ» намоздаги рукуъга ўхшаш эгилиш деганлар.
Фақиҳлар жумҳури: агар бир киши бош-қа одамни Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти ила унга намоздаги рукуъ даражасида эгилиб таъзим қилса, ҳаром ишни қилган бўлади, деганлар.
Аммо Аллоҳни улуғлагандек улуғлаш нияти бўлмаса, қаттиқ макруҳ иш бўлади.
Одамлар одатланиб қолган саломлашиш вақтида бошни эгиш ва энг оз рукуъ даражасига етмай эгилишда куфр ҳам, ҳаром ҳам йўқ, деганлар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, аёлнинг аёлдаги аврати киндикдан тиззагача экан. Саволим шундан иборатки, агар бир аёл бошқа аёлнинг авратига қараса гунох ёки зино давоми...

4387 08:19 / 11.01.2019
Савол Менда қасддан бузилган рўза карзим бор 60 кун экан шуни хозир тутишни бошласам бўладими, сабаби рамазон келяпти бу рўзани узмасдан тутсам рамазон ойига хам давоми...

4429 10:56 / 06.06.2017
СаволАссалому алайкум Истиғфорлар саййиди матнидаги .қўлимдан кeлганча сeни аҳдинг ва ваъдангдаман, дeган жумлани тушунтириб бeрсангизлар.ЖавобquotЗикр аҳлидан давоми...

4213 09:05 / 02.05.2018
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабаракатуҳҲурматли Шайх ҳазратлари, мени қийнаётган бир савол билан мурожаат қилмоқдаман..Маҳалла, газетасининг 2007 йил 17 январ давоми...

3976 16:12 / 27.04.2016