1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараён

20:10 / 26.04.2016 3776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак шунча яхши экан. Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараёнларида ҳамд, тасбеҳ, саловот айтиб иш қилсак бўладими? Ёки ишлардан қутилиб, хотиржам бўлиб ўтириб зикр қилишимиз тўғрими? Жавобингиз учун миннатдорман!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳнинг зикри доимий равишда бўлиши керак, мўмин-мусулмон банданинг тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиши керак, қалби доимий равишда Аллоҳнинг зикри билан бўлиши керак. Шунинг учун бу саволни йўллаган сингилларимизга ташаккур бўлсинки, улар жуда муҳим бир масалани кўтаришибди. Юмушлар билан банд бўлганда ҳам: кир ювяптими, уй супуряптими, овқат пиширяптими, ҳамд айтиб, тасбеҳ айтиб, саловот айтиб қилсалар ниҳоятда яхши бўлади. «Алҳамдулиллаҳ»ни, «Субҳаналлоҳ»ни, «Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин»ни такрорлаш ва бошқа мана шундай ҳолатларда Аллоҳнинг зикрини унутмаслик қилаётган ишнинг баракасини ҳам кўтаради ва ўзига савобга ҳам сабаб бўлади. Машҳур ватандошимиз, Нақшбандия тариқатининг асосчиси буюк шайх Баҳоуддин Нақшбанднинг «Даст ба кору дил ба ёр» деган шиорлари худди шундан. «Қўл иш билан, дил ёр, яъни Аллоҳни эслаш билан». Қўл ишлайверади, ишни бажараверади, бу саволдаги мисол каби аёлларимиз кирини юваверади, уйини супураверади, таомини пишираверади, лекин доимий равишда Аллоҳни зикр қилаверади. «Ла илаҳа иллаллоҳ», «Ла илаҳа иллаллоҳ» ёки «Алҳамдулиллаҳ» ёки «Субҳанааллоҳ» деб туриб ишлаб кетаверади.
Қўли иш билан, дили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлади.
Баъзи бир ҳолатларда бўш бўлиб қолса ёки катта ёшдаги аёлларнинг келинлари, қизлари ишлаб турган бўлса, улар алоҳида тайёргарлик кўриб, ўтириб, қиблага қараб, таҳоратли ҳолда Аллоҳнинг зикрини қилсалар, тиловати Қуръон қилсалар, жуда улуғ иш бўлади. Зикрни фойдалари ва бошқа ҳолатлари тўғрисида албатта маълумотлар бор, буларни ўрганиб ўшанга мувофиқ қилиб борилса, ниҳоятда мақбул бўлади. Валлоҳу аълам. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2савол .Нуҳ алайҳиссалом билан Лут алайҳиссаломнинг хотинлари эрларига қандай хиёнат қилишган. У аёллар пайғамбарларнинг хотини бўла туриб, фаҳш ва зино давоми...

4156 18:39 / 12.12.2022
СаволШайх ҳазратлари Сизнинг қаламингизга мансуб Кифоя3 китобининг 366бет 10бандида Бегона қизларга салом бериш макруҳдир деб ёзилган екан. Саволим шундан давоми...

5207 08:25 / 19.12.2017
СаволАссаламу алайкум Шайх Ҳазратлари Рамазон барчамизга муборак болсин Рўза одам бошидан сув қуйиб душда чўмилса боладими Чўмилишга эҳтиёжи бўлмай туриб жунуб давоми...

7285 09:05 / 21.05.2018
Савол Баъзида намоз ўқиётган биродарларимиз саждага кетишдан олдин шимларини шимни тизза қисмидан ушлаб тортиб саждага боришади. Бу билан намозда ортиқча давоми...

5775 12:51 / 10.04.2017
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021