1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса

19:56 / 26.04.2016 4205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Биродаримнинг илтимосига кўра ушбу саволни беришга рухсат бергайсиз.
Аёл билан бир сафда туриб намоз ўқилса намоз бузилади, деб билар эдик.
«Шарҳи Виқоя»нинг ҳошиясида Абдулҳай Лакнавий ушбу мавзудаги ҳадислар заиф деган эканлар.
Шуни ўқиганимиздан кейин бошимиз қотиб қолди. Сиз шунга нима дейсиз? Илм олишимиз учун ва амал қилишимиз учун аниқлик киритишда ёрдам беришингизни илтимос қилардик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу саволга «Мухтасари Виқоя»га ёзган шарҳимдан жавоб келтиришга ижозат бергайсиз.
Эркакка аёл зоти такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда тенглашиб қолса ва у аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади).
Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди».
Тўртовлари ривоят қилган.
Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турса намоз бузилмаганда ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун Умму Сулаймни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўзи сафда туришига рухсат бермас эдилар.
Агар имомликни ният қилмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади.
Бировнинг бу ҳадислар заиф дегани билан иш ўзгариб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Шайх ҳазратлари ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган .Қуръон тиловати мусобақалари, ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда, давоми...

3143 21:37 / 25.04.2016
СаволЭркак кишини никоҳи ўтгандан сўнг 40 кун чилла деб шомдан сўнг кўчага чиқмаслиги тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф mdash Шариатда бундай кўрсатма йўқ.

6132 09:30 / 09.11.2017
Ассалому алайкум Одатда пешин намози тушлик пайтига тўгри келади. Кишини қорни оч бўлса овқатини еб кейин намозини адо қилсин деб эшитган эдим. Оч холатда давоми...

6150 06:10 / 07.09.2018
Ассалому алайкум Ҳазрат, мен бундан 22 ой олдин ижарага машина олган эдим, жами 30 ойга. Ўтган Жумъа намозидан кейин расмийлаштириш учун ДАНга бордик. Машинани давоми...

2966 21:43 / 25.04.2016
Аудиолар

211059 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130320 14:35 / 11.08.2021