1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Йигит ўзи ёқтирган қизга уйланиши мумкинми? Шунингдек, йигит қиз танлашда у билан

15:44 / 26.04.2016 3154 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигит ўзи ёқтирган қизга уйланиши мумкинми? Шунингдек, йигит қиз танлашда у билан кўришиши мумкинми?

Демак, йигит ўзи ёқтирган қизга уйланиши мумкин, нимага мумкин бўлмайди? Албатта мумкин, лекин аввалги айганимиздек, катталарни маслаҳати билан, ҳамма хурсанд бўлиб қилгани яхши. Ана энди танишиш мақсадида учрашиш дейдиган бўлсак йигит қизлар уйланиш мақсадида, никоҳланиш ниятида бўладиган бўлса ўша куёв ёки келин бўлишга номзод шахс билан учрашишлари мумкин, буни шариатда рухсати берилган Пайғамбаримиз с.а.в.саҳобаларга уйланмоқчи бўлганларида келинни кўришни тавсия қилганлар. Ва келажакда унси улфатни яхши бўлишига хизмат қилишини бу ишни таъкидлаб айтганлар. Аммо бу кўришиш харом ҳариш иш билан бўлиши керак эмас, шариатга хилоф вазиятда ўтиши мумкин эмас. Бунинг учун ана ўша никоҳдан олдин кўришиб бир-бири билан танишиб, маъқуллаш маъносини излаш пайтидаги учрашувда учинчи бир шахс ҳам бирга бўлиши керак. Чунки балоғатга етган бир-бирига бегона номаҳрам бўлган шахсларни йигит қизларни ёлғиз қолишлари шариатда мумкин эмас. "Агар икковлари ёлғиз қолса учинчилари шайтон бўлади" дейилган, йўлдан уради. Ва ҳаром хариш ишлар юзага чиқишига сабаб бўлади. Ана шунинг учун қариндош кишилардан, яқин кишилардан учинчи бир кишининг гувоҳлигида кўришиб, учрашиб, савол-жавоб қилишиб, баъзи-бир фикр мулоҳазаларни айтиб ва ана шу ўзига ёқадиган тарафларни излаш маъноларида учрашишига рухсат берилган шариатда бу бор нарса, қилинган ва қилиниб келаётган бир амалдир. Буни яхши билиб олишимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айрим танишларимнинг айтишича, аёл кишига тиззасидан юқорида турувчи ёки эркакларникига ўхшаган пижама ва шунга ўхшаш ётоқ кийимларини кийиш мумкин эмас экан. давоми...

4803 15:27 / 24.04.2016
СаволМен кулолман. Ишим давомида идишларга оят ва хадислардан ёзиб, атрофига нақш чизаман ва пишириб сотаман. Асосан бундай ёзувли идишларни хорижлик сайёхлар, давоми...

4391 09:05 / 01.10.2017
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Биз ҳозирги вақтда шимолий ҳудудда ишлаймиз, шу ердаги жомеъ масжиддан олган намоз вақтлари қуйидагича 22.07.2012 й., фажр 0052 давоми...

3893 03:55 / 13.06.2017
Сотувчи бир кишининг дўконида ишлайди, нархларни дўкон эгаси белгилаб беради. Лекин сотувчи харидорларга маҳсулотни белгилангандан кўра қимматроқ сотса, ва давоми...

2752 20:46 / 27.04.2016