1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Аёлларга хос масалалар» китобида соч турмаклаш

14:59 / 26.04.2016 4397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Аёлларга хос масалалар» китобида соч турмаклаш ҳақида сўз юрита туриб, муаллиф бунинг макруҳлигини айтган. «Намоз ўқиётганда сочни тепага қаратиб йи`иб бўлмайди, фақат ўриш ва орқага ташлаб олиш мумкин» дейилган. Агар узун соч бўлса, унда уни ўрса ҳам рўмолнинг тагидан чиқиб қолади-ку. Бунда қандай йўл тутиш керак?

Бу ерда масала асосан намоз ўқиётганда сочни турмаклаш тўғрисида кетяпти. Маълумки намоз ўқиётган ҳар бир инсон бутун вужуди танаси аъзолари билан Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога ибодат қилиш иложини борича бутун аъзоларини қиблага йўналтириши керак. Сочни турмаклаганда ўша маънода тескари ҳолатга сочни тескари қилиб қайтарилган тарафи тескари ҳолатга ўтиб қолиши маъносидан макруҳ дейилган, яъни яхши кўрилмаган нарса ҳисобланади. Ҳадиси шарифларда бор имом Хасан р.а. Мана шундай сочларини қайтариб олиб турмаклаб олиб намоз ўқиётганларида саҳобалардан бири бориб ечиб пастга тушуриб қўйганлар. Ва Пайғамбаримиз с.а.в. Мана шу нарсани тавсия қилганларини айтганлар. Энди бу ердаги сочни узун бўлиб қолганда рўмолни тагидан чиқиб қоладику у ёғи нима бўлади дейишлик ниҳоятда қизиқ. Наҳотки шуни чорасини кўришни имкони бўлмаса, каттароқ рўмол ўраши мумкин. Ёки сочни бир йўли олиб туриб кўйлагини ичидан узун қилиб тушуриб олиши мумкин. Яъни узун сочни беркитиб намоз ўқиш жуда мушкил бировга савол бериб ундан жавоб кутиб кейин қиладиган иш даражасидаги оғир иш эмас. Бу нарса ҳаммаси бор рўмолни тагидан чиқаётган бўлса рўмолни узунроғини сочни ёпадиганини ўраш керак бўлади. Ёки бўлмаса ҳалигиндай кийиб турган кийимни ичидан тушуриб олинса кўйлакмиди ёки баъзи-бир узун чопонга ўхшаган нарсалармиди албатта соч бекилади унда ҳеч қандай қийинчилик йўқ. Буни устига яна қўшимча тарзида айтиб ўтмоқчимизки алҳамдуллиҳ мана кўпчилик намоз ўқиб бораяпти хусусан мана қизларимиз, сингилларимиз, опаларимиз, оналаримиз, аёлларимиз ҳам жуда яхши бир ҳаракатда бўлиб турибдилар. Ана шу жараён давомида шу намоз кийимларини ҳам яхшилаш, гўзаллаштириш шариатнинг талабларига тўлиқ жавоб берадиган қилишга ҳаракатда бўлишимиз керак. Эркаклар ҳам аёллар ҳам кўпгина мусулмон ўлкаларда бизга ўхшаган мусулмон ҳалқларда мана шу маънода ўзларини кийим маъносидаги тушунчалари ўзгариб, шу кийимни тикадиган чеварлари, усталари шу намозга алоҳида бир мос қиладиган, чиройли кўрсатидиган ана шундай беркитадиган жойларини яхшилаб беркитадиган кийимлар қилиш ҳолатлари бор. Намоз ўқиётганда аёллар кийиб ўқисалар ниҳоятда бир бемалоллик билан, ўзларини кўнгиллари тўлиб ўқийдиган даражага тайёрланган алоҳида махсус кийимлар бор. Аана шу кийимлар ҳақида бизларни аёлларимиз, ҳонимларимиз ҳам ўйлашлари ҳеч бўлмаса ўша бошқа ҳалқлардан кўрганларидан нусҳа олишлари, намозни алоҳида эҳтимом билан ўқишга ҳаракат қилишлари жуда матлуб яхши бир ҳолат бўлади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда “ҳар бир масжидда зийнатингизни тутинг”. Буни тавсирида уламолар айтадики “намозда гўзал кийимларни кийинг” деган тушунча ҳам бор. Шунинг учун Салафи Солиҳлардан баъзи-бирлари ўзлари оддий ҳолатларда ёки тўй тўлқинга киядиган кийимларидан ҳам чиройлироқ қилиб энг гўзал кийимларини намоз ўқишга олиб қўяр эканлар. Ҳар намоз ўқиганларида ўша гўзал кийимларини кийиб ўқиб, мен юқоридаги ”ҳузу зийнатакум инда кулли масжидин” оятига амал қилдим деб Аллоҳга шукрлар қилиб юрар эканлар. Ана шундай нарсаларни тушуниб, ҳаётимизга тадбиқ қилиб боришимиз керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқин ўтган кунларда бир танишим менга маккадан келган гулни боқишни таклиф қилди. У ҳеч ҳам гулга ўхшамайди, балки сув устида сузиб юрувчи оч яшил ўсимта. Унга ҳар давоми...

2776 18:35 / 26.04.2016
СаволУстоз, бизнинг тарафда Қуръондан баъзи сураларни ўқиб, товуқ сўяди, кейин қонидан беморга суртиб қўяди. Шу ишнинг ҳукми нима бўладиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Мумкин эмас.

4498 08:10 / 06.02.2018
Танбеҳул ғофилийнrdquo китобида Қарз олган кишининг ўқиган намози қабул бўлмайдиrdquo деган жумлани ўқиб қолдим. Менинг катта қарзим бор бўлганлиги туфайли ҳозирда давоми...

3265 20:58 / 27.04.2016
Жимоъдан сўнг ғусл қилишда тўла ечиниб, қип яланғоч ҳолда ювиниш мумкинми Чунки мен шундай ювинмасам, худди бирор жойимга сув тегмай қолдимикин, деб шубҳага давоми...

4020 19:04 / 24.04.2016