1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳали сатрланмаган, яъни рўмол ўрамайди.

14:58 / 26.04.2016 3757 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳали сатрланмаган, яъни рўмол ўрамайди. Мен унга балоғатга етган ҳар бир муслима учун исломий кийинишнинг фарз эканлигини тушунтириб, бу ишни тўйдан олдин қилиш кераклигини таклиф қилдим. Қиз эса «мен ҳали тайёр эмасман, тўйдан бир йилдан кейин ўранаман» деди. Бундай пайтда шариат бўйича қандай йўл тутган маъқул?

Савол эгаси бўлган йигитга ташаккур айтамиз. Мана шу нарсани тушуниб, ўзлари уйланмоқчи бўлган махтубалари, келинликка номзод шахсга буни тушунтириб демак балоғатга етган муслима қизларга фарз бўлган ҳукмларни баён қилиб беришлари жуда ҳам яхши. Лекин мухтарама қизимизнинг айтган гаплари ниҳоятда нотўғри гап. Бу нотўғрилик зийнатлаб олинган ўзининг дангасалагини, нотўғри хатти-ҳаракатини сипоришлаш учун тўқилган сафсатани тақдим қилиш билан бирга. “Мен ҳали тайёр эмасман” мана шу гапни биз жуда кўп учратамиз. Мана бу ерда демак сатрланиш муслималар кийиниши лозим бўлганидек кийинишни таклифига “мен ҳали тайёр эмасман” дейди. Яна бошқа бир таклифни қилсангиз ҳам “мен ҳали тайёр эмасман” дейиш одат тусига кириб қолган. “Йўқ қилмайман, буни кераги йўқ“ ва яна шунга ўхшаган қўпол гаплар гапирилмай, юмшоқ гап гапирилади. Лекин шу юмшоқ гапни маданий гапни орқасидай ҳалигидай бош тортиш бор. “Мен ҳали тайёр эмасман”, қачон тайёр бўласан, “мен ҳали тайёр эмасман” дейишлик, узр эмас. Аллоҳ таоло Ўзининг ҳукмларини жорий бўлиши учун чегара қилиб қўйган. У чегара эркак бўлсин аёл зоти бўлсин, балоғатга етганлик онидан бошланади. Аллоҳ ҳукмлари бандадан бориб “сен тайёрмисан” деб сўраш билан бошланмайди. Демак ўша шаръий чегарада турган лозим бўлади, тайёргарлик кўриш ёки кўрмаслик одамнинг ўзига ихтиёри бериб қўйилган нарса эмас. Шунинг учун “мен ҳали тайёр эмасман”, “руҳан тайёр эмасман”, “фалончи тарафидан тайёр эмасман” деган гаплар ҳаммаси қуруқ баҳонадан бошқа нарса эмас. Энди бундай пайтда шариат бўйича қандай йўл тутган маъқул. Шариат бўйича қиз ўша ўзига фарз бўлган нарсани бажариши керак. Энди йигит шу кўнмай турган шаръий ишни қилмайман, тўйдан кейин бир йил ўтиб қиламан деяётган қизга уйлансанми, уйланмасанми деган савол бераётган бўлса, бу саволни демак жавоби ўзингизнинг кўнглизга қаранг дейиш билан бўлади. Албатта ўша гапингизни қилиб, қиз шариатнинг талабини амалга оширганида бу саволга ўрин ҳам йўқ эди. Энди ўша бўлмаганлиги учун сўрамоқдасиз, ўзинигиз яна яхшилаб вазиятни ўрганиб кўринг. Чунки бир йилдан кейин қилишларида ҳам бир яхшиликни аломати бор. Эҳтимол ўша тўйгача ҳам мана шу нарсани қилиб юборишларини мумкин. Шаратнинг йўлига юришиб, ўша битта сиз айтаётган нарсани бажо қилишлари мумкин бўлади. Бир йил ўтмасдан туриб ҳам қилишлари мумкин бўлади. Шуни айтмади, қилмади, мен кетдим деб ташлаш билан демак мумкин у ҳам. Лекин бир одамни ҳидоятига сабаб бўлиб қолишга савоби ҳам борлигини унутмаслик керак. Хусусан, бизнинг вазиятмизда шошилмасдан, тушунтириб, айтиб, такрорлашдан ҳеч эринмаслик керак. Фақат бир-биримизга яхшиликни, аҳилликни, савобни, шариатнинг кўрсатмаларини мулойимлик билан ўргатиб боришни йўлга қўйишимиз керак бўлади. Ўйлаймизки, мазкура қизимиз ҳам бу гапларни тушуниб етиб, тўғри ҳаракатда бўладилар. Агар икковларингиз оила қуриб, бахтли-саодатли бўлсаларингиз ҳаммамиз хурсанд бўлар эдик, Аллоҳ субҳану ва таоло Ўзи инсофу-тавфиқ берсин, ниятларингизни ҳам яхшисини ато этган бўлсин. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳАллоҳ йўлида ва Ислом динининг ҳақлигини қалбимизда ва биродарларимиз дилида кучайтириш ниятида муҳим саволимни давоми...

4620 16:10 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим Самарқанд вилоятига борибди, у ерда кичкина ховузча бор экан расмда кўрдим. Шу ховузчада сув бўлиб, одамлар давоми...

6448 13:30 / 30.03.2018
СаволАссалому алайкум Бизлар ишхонада 56 киши ўртада пул йиғиб 7 мингдан овқат тайёрлаб еймиз. Овқат асосан ош бўлади ва умумий қилиб битта ёки иккита лаганга давоми...

5797 16:20 / 27.03.2018
СаволАссалому алайкум Аниқ эсимда йўқ, лекин эсимда қолгани бир киши фарзандига дам солдиргани олиб боради, дам солган инсон унинг фарзандига .Ихлос, сурасини давоми...

7794 09:05 / 25.03.2018