1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Маънавият» ва «Маърифат» сўзлари

21:11 / 25.04.2016 35913 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Саволим қуйидагича: «Маънавият» ва «Маърифат» сўзларига ҳар қадамда дуч келамиз. «Маърифат» сўзи тўғрисида бироз тушунчамиз бор, лекин Маънавиятни жуда кенг тушунча деб биламиз. Шу икки тушунчани Ислом қандай ойдинлаштиради ва уларга қандай тўлиқ таъриф беради? Саволимдаги хатоликлар учун узр. Қимматли вақтингизни аямай, жавоб берганингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ушбу икки сўз арабча сўзлар бўлиб, уларнинг бизнинг тилимизда ҳозирги кундаги ишлатилишида дийнимизга боғлиқлик йўқ. Шунинг учун уларнинг маъноси ҳақида араб тили асосида сўз юритиш мумкин, холос. «Маърифат» сўзи «арафа» феълидан олинган «миймий масдар»дир. Унинг маъноси – «билимдонлик». «Маънавият» эса «маъно» сўзининг жамъи бўлиб, моддийнинг тескариси – «моддий бўлмаган нарсалар» маъносини англатади.

Исломий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, маърифатнинг, яъни билимдонликнинг асоси ўзининг кимлигини, ҳаётдаги ўрнини ва мақсадини, бурчи ва масъулиятларини англашдан бошланади. ана шуларни тўғри англаб етмаган инсон ҳар қанча билимли бўлса ҳам маърифатли ҳисобланмайди. Бинобарин, маърифатнинг аввали Ҳаққ таолонинг борлигин мушоҳада этишдан бошланади. Тасаввуф таълимотига кўра инсонни камолотга етказувчи йўллардан бирининг «Маърифат» дея аталиши ҳам бежиз эмас.

«Маънавият» деганда инсоннинг руҳий олами, онги, ақли ва тафаккурининг жамъи, яъни дунёқараши тушунилади.

Маънавият руҳнинг мавжудлигини ва тананинг ўлимидан кейин ҳам яшаб қолишини, бинобарин, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам танасининг ҳар бир қилган амали учун масъул эканини англашдан бошланади. Шу ҳақийқатни англаган лаҳзадан бошлаб инсоннинг маърифати ва маънавияти ўсиб, ривожланиб боради. Аммо руҳнинг мавжудлигини, инсон барча амаллари учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам масъул эканини англамасдан туриб, ҳар қанча кучли ақл соҳиби бўлса ҳам, кенг маърифатли ва юксак маънавиятдаги шахс бўлиш мутлақо мумкин эмас. Аксинча, Яратувчи Зотнинг борлигини, руҳнинг мангу ўлмаслигини идрок қилолмаган одамнинг маънавияти ҳар доим кемтик бўлиб қолаверади. Зеро, «маърифати ва маънавияти юксак» инсонгина аввало ўзи, оиласи ва жамияти учун нима яхши, нима ёмон эканини англай олади. Ҳолбуки, эллик ёки олтмиш йилдан кейин тупроққа қоришиб, баданини қурт-қумусқалар еб, абадий йўқ бўлиб кетадиган одам учун «яхшилик» ёки «ёмонлик», «разиллик» ёки «эзгулик» деган тушунчаларни фарқлашни нима аҳамияти бор?

Бугунги кун кишилик жамиятининг энг оғриқли муаммоларидан бири ҳам айнан мана шудир. 

Ҳар қандай бузуқликдан, бекорчи уриш-жанжаллардан, ўғрилик, қотиллик, нашавандлик каби иллатлардан жамиятни, хусусан, ёшлар онгини тозалашнинг бирдан-бир йўли маърифат ва маънавиятга, яъни ҳар бир инсонга хос бўлган дийндорлик туйғусига, дийнга етарли аҳамият беришдан иборатдир. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲазрат Аллоҳга беадад шукр кийим савдоси билан шуғулланаман ҳар ҳафта тошкентга товарга борамиз андижондан 7соатда етиб борамиз бу орада 2 ёки 3 маҳал давоми...

4852 01:29 / 19.04.2017
Намозда имомликка ўтишга ким ҳақли Ёши каттасими ёки илмлисими Имом ўзи қанақа бўлиши керакЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймНамозда имомлик қилиш шариатда давоми...

10486 21:20 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Онамдан кейин отамни 4 марта уйладик. Олган ойиларимиз отамни ичкилиги сабаб яшашолмади. Энди отам яна уйланаман десалар биз қаршилик қилсак давоми...

2482 10:19 / 10.12.2018
Ассалому алайкум Мен кўп қўшиқ эшитаман. Қўшиқ эшитсам рўзам очилиб кетмайдими Қўшиқ эшитса бўлади, рўза очилмайди, лекин савоби камаяди деган гап эшитдим шу гап давоми...

3419 08:53 / 03.10.2019
Аудиолар

121541 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43024 14:35 / 11.08.2021