1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эшонлар ҳақида

20:58 / 25.04.2016 5082 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу!
Савол:
Ҳозирги кунда баъзи кишилар «Мен эшонман», деб ўзларини бошқалардан юқори тутишади. Улар ўзларини «оқсуяк», бошқаларни эса «қорача» деб аташади. Уларнинг шу тушунчалари тўғрими? Мен эшонликни авлоддан авлодга ўтмайдиган диний даража, холос деб билардим. Сиздан доим мамнунман!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Бу кўп сўралган савол. Аввал излаб кўрсангиз яхши бўлар эди. Менинг вақтимни зое қилдингиз. Бунинг яхши эмаслигини билишингиз керак. сиз ўзингизга керак нарсани излашга дангасалик қиласиз. Мени бошқа ишларимдан айрлиб, ўзим бир неча марта ёзган нарсани қайта ёзишга мажбур қиласиз. Ўйлаб кўринглар!  

Уларнинг бу тушунчалари тўғри эмас. Оқсуякликни суриштириш билан бирга Аллоҳнинг динини ўргансалар яхши бўлар эди.

Араб қабилалари қиз беришдан олдин ҳам роса насабу ҳасабни суриштиришар эди. Оиласига тенг насабга эга бўлмаган кишига қиз беришмас эди. Бу эса насаб асосида айирмачилик қилиш, кишиларни камситиш, сен бизга тенг эмассан, дейишнинг кенг тар-қалган тури эди. Шунинг учун Ислом бу муаммога ҳам алоҳида эътибор берди.

Имом Абу Довуд ва ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

«Абу Ҳинд Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларидан қон олди. Шунда: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, эй Бани Баёза, Абу Ҳиндга қиз беринглар, ундан қиз олинглар», дедилар.

Бани Баёза аслзода араб қабиласи эди. Абу Ҳинд эса, уларнинг озод қилган қули бўлиб, қон олувчилик қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан юқоридаги амрни эшитиб, Бани баёзаликлар ҳайратга тушишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, қандоқ қилиб қизларимизни озод қилган қулларимизга берамиз?», дейишди. 

Шунда Аллоҳ таоло:

«Эй одамлар! Албатта, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда ўзаро танишишларингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлилигингиз энг тақволигингиздир» оятини нозил қилди. 

Демак, одамларни улар мансуб бўлган халқ, қабила, насаб-ҳасаб асосида фарқлаш, яхши-ёмон дейиш дуруст эмас. Шундан сўнг бу ҳукмга мусулмонлар оғишмай амал қила бошлашди.

Ҳабашистонлик собиқ қора қул Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу энг мансуб аёлга, Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудек улкан саҳобийнинг синглисига уйланди. 

Бошқа бир Қурайш қабиласилик аёл Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳога аслзода араблардан Абу Жаҳм ва Муовия розияллоҳу анҳулар совчилик қилган бўлсалар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни собиқ қулнинг ўғли, қора танли Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумога эрга тегишга тавсия қилдилар.

Ибн Саъд ривоят қилишларича, Билол розияллоҳу анҳу укаси билан бир араб қабиласига совчи бўлиб бориб: 

«Мен-Билолман, манови укам Абдон, Ҳабашистонданмиз. Залолатда эдик, Аллоҳ ҳидоят қилди. Қул эдик, Аллоҳ озод қилди. Агар қиз берсангиз Алҳамдулиллаҳ, бермасангиз Аллоҳу акбар!» деган. 

Шунда ҳалиги араблар, сен акаси бўлганингдан кейин албатта унга қиз берамизда, дейишган.

Шундоқ қилиб ҳаётнинг ҳамма соҳаларида тенг ҳуқуқлилик ўз ўрнини топиб бораверган. Охири келиб Ислом жамияти тенг ҳуқуқлилик жамиятига айланган. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рашод Халифанинг .Қуръон мўъжизалари сирли алифбонинг мавжудлигига далил, Miracle of the Quran signifiance of the mysterious alphabets Islamic Productions, 1973 китобида ўзи томонидан олға сурилган давоми...

2684 16:21 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Устозлар, бу саволни дўстим сўраб беришимни илтимос қилди. Саволи шундан иборатки, қариндошлар билан телеграмда группа очишган экан, у ерда давоми...

4233 10:30 / 13.04.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен дорихонада фаолият юритаман ва айрим дорилар хусусида турли саволлар вужудга келади. Яъни овқат ҳазми учун давоми...

6491 10:05 / 03.02.2018
Ассалому алайкум Азиз устозлар, сўннги пайтлар жаноза бўлган ханодонда барча кўзгуларга бирор бир мато билан тўсиб қўйилганига гувох бўлмоқдамиз. Азиз устозлар давоми...

2179 10:39 / 16.12.2018