1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бировга фотиҳа қилинган қиз

20:49 / 25.04.2016 4281 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассаламу алайкум шайх ҳазратлари!

Саволим шундан иборатки, мен бир қизни Аллоҳ учун суйдим. Унинг уйига совчи юбормоқчи бўлдим, кейин билсам, уни ўзга бировга фотиҳа қилиб қўйишганини эшитдим. Шундан бери ҳар намозимда, у қизни жуфти ҳалолим бўлишини Аллоҳдан сўрайман, фотиҳа қилиш никоҳланиш эмаску! Аллоҳдан у қизни жуфти ҳалолим бўлишини сўрашим ва шунга ҳаракат қилишим тўғри саналадими?

Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса, жоиз эмас. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».

Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфирлии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.

«Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин!» «Фистончини хотин қилиб бергин», каби дуолар ҳаромдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз биродари совчилиги устига, то ундан олдинги совчи тарк қилгунча ёки унга изн бергунча совчи қўймас», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Биров совчи қўйиб турган жойга унинг устидан совчи қўйиш ҳаромдир. Фақат биринчи совчи қўйган одам келиша олмай совчиликни тарк қилганидан сўнг ёки унинг ўзидан изн олгандан сўнггина совчи қўйиш мумкин.

Чунки бировнинг совчилиги устига совчилик қилиш биринчи совчининг ҳаққига тажовуз қилишдир.

Бу иш туфайли кишилар ўртасида низо, хусумат, адоват ва уруш-жанжаллар чиқади.

Шу билан бирга, бирданига бир неча киши совчи қўйган, иш пишмай турган бўлиши мумкин. Улардан ҳеч бири билан жиддий муомала қилинмай иккиланиш ва маслаҳат ҳолати бўлиши мумкин.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар аёл жарроҳлик йўли билан фарзанд кўрган ва бунинг натижасида хайз кўриш муддати 1 кун бўлиб қолган бўлса китобларда камида 3 кун бўлиши айтилган, қолган икки давоми...

3716 14:51 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен эгизак фарзандларимга, жуфти ҳалолимга, ўзимга ҳам .Фотиҳа,, .Оятул курси,, .Ихлос, сураси, .Муаввизатайни, давоми...

5037 08:10 / 16.01.2018
Савол Бир дўстимнинг онаси сиздан сўраб беришимни илтимос қилган эдилар. Улар бу йил Рамазон рўзасини Тошкентда бошлаб, охирини умра сафарида Саудия Арабистонида давоми...

4766 18:02 / 18.06.2017
Ассалому алайкум Четда ишлиман, намоз ўқишга шароит йўқлиги туфайли тахорат олиб бўлгандан кейин, оёқ кийим билан кўчада намоз ўқияпман. Ташқари совуқ минусда давоми...

4339 09:26 / 19.02.2019
Аудиолар

211081 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021