1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръон нима сабабдан арабларга туширилган?

21:05 / 24.04.2016 4828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон нима сабабдан арабларга туширилган?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аввало, Қуръон арабларга туширилган, деган гап мутлақо нотўғри. Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ер юзидаги барчабандаларига туширилган. Лекин бу саволни «Қуръон нега араб тилида туширилган?» шаклига айлантирсак, бунинг ўзиалоҳида бир савол бўлади.

Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва боқий Китоби  Қиёмат кунигача инсониятга икки дунё саодатини кўрсатиб борувчиҚуръони Каримни улкан вазийфани ҳар доим адо этиш сифати билан тушириши лозим эди. Ана шундай боқий дийнгадунёдаги минг­лаб тилларда, минглаб китоб тушириш мақсадга мувофиқ бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун охирги китоббўлиши, ҳар замон ва маконга мос бўлиши, Қиёматгача ўз вазийфасини адо этиб, мўъжиза шаклида қолиши ва Қиёматгачаинсониятни икки дунё саодатига бошлаш қобилиятига эга бўлиши маъносидаги китоб масъулиятини кўтариши юзасиданАллоҳ таоло араб тилини танлаган.

Бу ҳақийқатни яхши тушунишимиз керак. Араб тили шундай хусусиятларга эгаки, унда бир сўз билан жуда кўп маъноларниифода қилиш ва шу сўзлардан тузилган жумлаларда инсонларни ожиз қолдирувчи омил бўлиши мумкинлиги маънолариётади. Қуръони Карим жумла жиҳатидан ҳам, маъно жиҳатидан ҳам инсонларни ожиз қолдирувчи илоҳий китобдир.

Аллоҳ таоло Қуръонни тушираётган пайтида араб сўз усталарига

«Бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи», дегин» («Ҳуд» сураси, 13-оят) каби таклифларни айтган. Ва арабларнингсўз усталари, шоир ва адиблари тўпланиб-уриниб ҳам Қуръон сураларининг энг кичигича маъно ифода қиладиган нарсанитуза олмаганлар.

Шунга ўхшаш кўпгина омилларни эътиборга олиб, Аллоҳ таоло охирги китоби бўлмиш Қуръоннинг араб тилида бўлишиниирода этган. Албатта, Аллоҳ таоло беҳикмат иш қилмайди. Араб тилини ихтиёр қилиши буюк бир ҳикмат бўлганлиги вақтўтгани сари кашф бўлиб келмоқда. Йиллар ўтган сари илмнинг ривожланиши оқибатида Қуръон оятларининг сирлари, мўъжизалари очилиб, ҳақийқатда араб тилидан бошқа бирор тил бу дунёда Қуръонга тил бўла олмаслигига ҳамма қойилқолиб келмоқда. Бу маънони ҳатто Исломдан, Қуръондан ва араб тилидан бехабар кишилар ҳам тан олмоқдалар. Франсиядаги машҳур фантаст ёзувчилардан бири ўз хаёлида дунёдаги идеал бир оламни яратиш маъносида бадиий асарёзган. Шунда ҳамма бир жамиятда аъзо бўлиб яшаши, умумий маънода бир-бирларининг ҳожатларини чиқариб юришимаъносини ифода этган. Ана шу нарсага алоҳида жой, тил ва фан танлаган. Тил борасида эса араб тилини танлаган. Одамларнинг: «Нимага араб тилини танладингиз?» деган саволларига «Мен ўйлаган мана шундай буюк бир жамиятга арабтилидан бошқа тил лойиқ бўла олмайди» деган жавобни берган.

Араб тили шундай мўъжизали бўлганлиги сабабли ва Қуръоннинг Қиёматгача мўъжизакорлигини давом эттириш учунАллоҳ тарафидан унга тил қилиб олинган. Аллоҳ таоло Қуръонга араб тилини танлашининг баъзи бир ҳикматлари шунданиборат. Валлоҳу аълам

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Муайян спорт клубига мухлислик қилиш ва уларни қўллашнинг диндаги ҳукми нимаЖавоб Яхши спорт турларида ишқибозлик қилишнинг ёмон томони йўқ. Фақат бунда давоми...

3824 21:09 / 22.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен овқатланаётган пайтимда ўнг қўлда овқатни, чап қўлда нонни ушлаб овқатланар эдим, бир киши буни кўриб бу нотўғри давоми...

3475 20:49 / 24.04.2016
Ҳозир ҳар хил хушбўй атирлар духилар, айниқса франсузчаси кўпайиб кетди. Улар таркибида оз миқдорда спирт қўшилган бўлади, дейишади. Биз, яъни намоз ўқийдиганлар давоми...

4356 16:04 / 24.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Устоз мен билан бирга ишлайдиган бир Индонезиялик мусулмон одам бор. Бу киши доимо тамаки чекадилар. Ўзларининг давоми...

6673 20:47 / 24.04.2016
Аудиолар

211145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130404 14:35 / 11.08.2021