1446 йил 17 рабиъул аввал | 2024 йил 20 сентябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Соч ва тирноқ қанча ўстирилади?

19:07 / 24.04.2016 4245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўча-кўйда йигитларнинг соч ва тирноқларини узун қилиб ўстириб юришганини ёки аксинча қиз-аёлларнинг сочи жуда калталигини кўриб қоламиз. Бу борада динимизнинг талаблари қандай?

 ЖАВОБ: Бу маънода мукаммал динимиз Исломнинг ўзига яраша кўрсатмалари бор. Инсоннинг ички олами каби ташқи қиёфаси ҳам гўзал бўлиши Исломда талаб қилинган. Шунинг  учун ҳар бир мусулмон фарзанди ўзининг тозалиги, поклиги, гўзаллиги ҳақида қайғуриши лозим. Эркак ва аёл ҳафтада бир марта тирноқларини олиши керак. Уни узун қилиб ўстириб юриш Ислом одобига ҳам, Ислом кўрсатмасига ҳам, Суннатга ҳам мутлақо зид иш бўлади. 

 Шу каби сочни эҳтиром (парвариш) қилиш деганда уни тоза тутиш, тараш, авайлаш, гўзал қилиб юриш маъноси тушунилади. Сочнинг узун-қисқалиги тўғрисида гапирадиган бўлсак, эркак кишининг сочи эркакникига ўхшаган бўлиши лозим. Қисқа бўлиши тарғиб қилинишининг сабаби шуки, ғусл пайтида бирор тола тагига сув тегмай қолса, ўша жой жаҳаннам оташида куйиши ҳақида ҳадислар бор. Бироз ўстириш эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари ўсиб, қулоқлари юмшоғидан бироз пастга тушиб тургани тўғрисидаги ривоятларга асосланган. 

Аёлларнинг сочлари қадимдан узун бўлган. Шунинг учун уларга баъзи вақтда, ҳатто ғусл пайтида ҳам соч ўримларини ечмасликка рухсат этиб, шариат  маълум енгилликлар берган. Лекин аёллар билан эркакларнинг сочлари кўриниши бир-бирига ўхшаш бўлмаслиги керак. Яъни, аёл сочини эркакларникига ўхшатиб олмаслиги ва эркак киши сочини аёлларникига ўхшатмаслиги керак. Бу ҳаром нарса, бу нарсага мутлақо йўл қўймаслик лозим (Аллоҳ билувчидир).  


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жумъа куни имомга қуйидаги савол берилди .Агар саҳарлик пайти ухлаб қолинса, рўзани тутиш тартиби қандай бўлади, Имом жавоб бердики .Агар қуёш чиққан бўлса, шу куни давоми...

21599 16:01 / 24.04.2016
Сотувчи бир кишининг дўконида ишлайди, нархларни дўкон эгаси белгилаб беради. Лекин сотувчи харидорларга маҳсулотни белгилангандан кўра қимматроқ сотса, ва давоми...

2922 20:46 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Менинг укам гўдаклигида холамни бир марта эмган экан. Ҳозир холамнинг қизлари билан бирбирини ёқтиришади. Сизлар оила қуролмайсиз, десак ҳам давоми...

1826 06:42 / 14.10.2018
САВОЛ Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, баъзида кам, гоҳида 12 кун бўш бўлиб қоламиз. Мен давоми...

3095 18:43 / 26.04.2016
Аудиолар

129941 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

50583 14:35 / 11.08.2021